Россия нефтига Европа Иттифоқи томонидан қўйилган қисман эмбарго туфайли Россия йилига 22 млрд долларга яқин нефть даромадларидан маҳрум бўлади.
Шимолий Европага қувур орқали етказиб беришдан бош тортишдан, тахминан, 12 млрд доллар, денгиздан нефть экспортини тақиқлашдан 10 млрд доллар йўқотилади.
Россия 2021 йилда магистрал қувур орқали Европа нефтни қайта ишлаш заводларига кунига 720 минг баррель хом нефть етказиб бераётган эди.
Европага Болтиқбўйи, Қора денгиз ва Арктика портларидан кунига яна 1,57 млн баррель жўнатилган.
Денгиз экспортини тақиқлашдан (барча экспорт етказиб беришнинг 75 фоизи) Россия 10 млрд доллар йўқотади.
Дружба қувурининг шимолий тармоғи орқали Польша ва Германияга қувур орқали етказиб беришнинг тўхтатилиши Россия нефтидан келадиган даромадни яна 12 млрд долларга қисқартиради.
Шу билан бирга, Россия «Дружба» нефть қувурининг жанубий тармоқлари орқали Венгрия, Словакия ва Чехияга экспортидан 6 млрд долларга яқин даромад олишда давом этади.
Аввалроқ Европа етакчилари Россиядан нефть импортини қисман тақиқлаш ҳақида келишиб олгани, лекин нефть қувурлари орқали етказиб бериш эмбарго остида қолмаслиги хабар берилган эди.
Изоҳ (0)