Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов «Озод Европа Радиоси» / «Радио Свободная Европа» («Озодлик радиоси») медиакорпорацияси президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай билан учрашди. Бу ҳақда Алламжонов ўзининг Telegram’даги канали орқали маълум қилди.
Шунингдек, Алламжоновга кўра, «Озодлик»нинг ўзбек хизмати бош муҳаррири Паҳлавон Содиқ билан навбатдаги, аммо юзма-юз учрашув ўтказилган.
Учрашувда ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган ва ҳар икки томон учун долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Маълумот учун, «Озодлик радиоси» бир қанча Шарқий Европа мамлакатлари ҳамда собиқ Совет Иттифоқи республикаларига эшиттиришлар олиб борувчи нотижорий, нодавлат халқаро радиостанция. У Шарқий Европа, Ўрта Осиё ва Ўрта Шарқ мамлакатлари ҳақида янгилик ва маълумот бериб боради. «Озодлик радиоси» 28 тилда, шу жумладан, ўзбек тилида ҳам транслация қилади.
Изоҳ (0)