• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекларнинг «иккинчи она тили», республика ғаллакорларининг энг улкан мажбурияти, «уруш учун ишлаётган АҚШ бизнеси». Ўзбек матбуоти 31 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир беқиёс устозлигича қолаверади.

    Ўзбекистон ва жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Ўн йиллар муқаддам айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, ушбу воқеа-ҳодисаларга жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — бари «Кун матбуоти тарихи» рукни материалларида.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    90 йил аввал. 1932 йил 31 май, сешанба

    1932 йил 31 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    60 йил аввал. 1962 йил 31 май, пайшанба

    «Қизил Ўзбекистон»дан пахтакор-ўртоқларга навбатдаги мурожаат (аввалги айрим намуналарни бу ерда ва бу ерда кўриш мумкин):

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    1962 йилги Ўзбекистонда нафақат пахта, балки ғалла ҳам етиштирилган. «Қизил Ўзбекистон»нинг ёзишича, «республикамиз ғаллакорларининг бу йилги мажбурияти ҳар йилгидан ҳам улкан», «етти йилликнинг тўртинчи йилида (бу 1962 йилга тўғри келади — «Дарё») 952 минг тонна дон етиштириш мажбурияти олинган». Таққослаш учун, Ўзбекистонда 2021 йилда 6 миллион тоннадан кўпроқ ғалла етиштирилган, 2022 йилда бу кўрсаткич яна 1—1,5 миллион тоннага ошиши кутилмоқда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    Совет даврида ҳамма мусобақалашган — республикалар республикалар билан, вилоятлар вилоятлар билан, корхоналар бошқа турдош корхоналар билан, колхозлар бошқа колхозлар билан (СССР эса АҚШ билан). Мусобақалашаётган бир томон ора-чора «рақиблари»нинг майдонига бориб, уларнинг аҳволини жойида ўрганиб турган. Муаммоларни кўриб қолса, аяш йўқ. Масалан, Фарғона вилоятининг Қува туманига келган андижонлик пахтакорлардан бири шундай деяпти: «Қува райони 26 минг тонна пахта беради. Лекин аҳвол ёмон. Ленин номли колхозда бир неча йилдан бери пахта тайёрлаш плани бажарилмас экан. Бу йил ҳам иш қониқарсиз».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    Тошкентда миллий мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш масалаларига бағишланган республикалараро иккинчи илмий конференция ҳали ҳам давом этмоқда. «Қизил Ўзбекистон»нинг конференция навбатдаги иш кунидан тайёрлаган репортажидан бир иқтибос: «Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари М.Пўлатов айтадики,.. рус тили ўзбекларнинг иккинчи она тили бўлиб қолган ҳозирги вақтда ўзлаштирилган рус сўзлари ҳатто алоҳида фонетик ўзгаришларсиз тобора кўпроқ истеъмол қилинмоқда».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    Москвада совет жамоатчилигининг ёппасига қуролсизланиш бўйича конференцияси бўлиб ўтган. Анжуманда сўзга чиққан Жаҳон тинчлик кенгаши президиуми аъзоси, Ёппасига қуролсизланиш ва тинчлик учун Жаҳон конгрессини ўтказишга ёрдам берувчи Совет комитети раиси, ёзувчи А.Корнейчук шундай дейди: «Бизнинг давримизда уруш ва тинчлик масаласидан ҳам кўра кескинроқ масала йўқ. Урушнинг олдини олиш ҳозирги замоннинг асосий проблемаси бўлиб қолди. Дунёда термоядро урушининг хавфи пайдо бўлди. Халқлар ана шу хавфни келтириб чиқараётган манбани кўриб турибдилар».

    Нотиқ «совуқ уруш» идеологларини танқид қилган: «‘Совуқ уруш’ идеологлари қуролсизланиш ғоясини обрўсизлантиришга интилиб, одамларни ёппасига қириш учун мўлжалланган қуролларнинг ишлаб чиқарилиши гўё капиталистик мамлакатлардаги меҳнаткашларнинг ўзлари учун манфаатлидир, шунинг натижасида улар иш билан таъмин этилмоқдалар, ўз бола-чақаларини боқиш имкониятига эга бўлмоқдалар, деб жар солмоқдалар. Уруш учун ишлаш АҚШда энг катта ва энг манфаатли бизнес бўлиб қолди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 31 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 1992 йил 31 май, якшанба

    1992 йил 31 май куни Ўзбекистонда марказий газеталар чоп этилмаган.

    Мавзуга доир:

    • Канадаликлар учун Қўқон пайпоқлари, «тест синовлари порахўрликка чек қўяди» деган умид, «бир чўқишда қочирадиган пропаганда» билан мақтанган Хрушчёв. Ўзбек матбуоти 30 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистонда талон можароси, Ельциннинг 1996 йилги сайловда қатнашмаслик қарори, Тошкентда Америка трактори устидан суд. Ўзбек матбуоти 28 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Тошкентда ёшларнинг 10 минг кишилик намойиши, АҚШдан ғазабланаётган Ўзбекистон меҳнаткашлари, «Термиздаги ‘танклар мозори’ни темирчиларга берайлик». Ўзбек матбуоти 27 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди

     

    31.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   61694
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.