Марсело Чемпионлар Лигаси финалидан сўнг «Реал»дан кетаётганини маълум қилди.
«Бу ‘Реал’ сафидаги сўнгги ўйиним ва мана шундай якун — улкан бахт», — деди бразилиялик ҳимоячи финалдан кейин.
34 ёшли Марсело «Мадрид» сафида 18 йил фаолият олиб борди. Ҳимоячи «қаймоқранглилар» билан 25 та соврин қўлга киритган. Бу клубдаги рекорд натижа. Жорий мавсумдаги Испания чемпионлигидан сўнг Марсело «Реал»да 23 та совринга эришган Франциско Хентони ортда қолдириб, клуб тарихидаги энг кўп совринга эга чиққан футболчига айланган эди.
Марсело «Реал»даги фаолияти давомида 6 марта Испания чемпионлиги, 2 марта Испания Кубоги, 5 марта Испания Суперкубоги, 5 марта Чемпионлар Лигаси, 3 марта УЕФА Суперкубоги, шунингдек, 4 марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)