Lifehacker нашри тақдим этган ажойиб рецепт — товуқ гўшти, картошка ҳамда пишлоқнинг уйғунликдаги таъми оғизда қолиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси — 500-600 грамм;
- картошка — 500-600 грамм;
- помидор — 2-3 дона;
- пишлоқ — 70-80 грамм;
- пиёз — 1-2 дона;
- хантал — 1 ош қошиқ;
- сметана — 200 грамм;
- ўсимлик ёғи — 1 чой қошиқ;
- туз ва зираворлар.
- Товуқ филеси ва картошка тўртбурчак, помидор думалоқ шаклда тўғралади. Пишлоқ қирғичдан ўтказилади.
- Пиёз блендерда майдаланади ва сметана ҳамда хантал билан аралаштирилади.
- Запеканка учун мўлжалланган қолип ёғланади. Биринчи картошка ва филе солинади ва устидан бироз туз, зиравор сепилади. Сметанали аралашма қуйилиб, помидор солинади ва яна туз сепилади.
- 180 даража печда 50 дақиқа давомида пиширишга қўйилади.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)