Қорин оч, пицца буюртма бериш учун эса вақт йўқми? Lifehacker нашри тақдим этган рецепт учун бор-йўғи 5 дақиқа кифоя.
Керакли маҳсулотлар:
- пишлоқ — 40 грамм;
- сариёғ — 1 ош қошиқ;
- ун — 3 ош қошиқ;
- сут — 2 ош қошиқ;
- қабартма — 1/2 чой қошиқ;
- колбаса — 3-4 бўлак;
- помидор соуси — 1 ош қошиқ;
- зайтун — 1-2 дона;
- черри помидор — 1-2 дона;
- туз — бир чимдим.
- Пишлоқнинг ярми тўртбурчак шаклда тўғраб олинади, қолган қисми эса қирғичдан ўтказилади.
- Сариёғ эритиб олинади. Кружкага ун, сут, қабартма, туз ва сариёғ солиб, яхшилаб аралаштирилади. Устидан тўртбурчак тўғралган пишлоқ солинади.
- Микротўлқинли печда хамир максимал 1 дақиқа давомида пиширилади.
- Сўнгра помидор соуси қуйилади. Устидан колбаса, зайтун ва черри помидорлари тўғралиб солинади.
- Пицца яна 30 сония давомида пиширилади ва устига қирғичдан ўтказилган пишлоқ сепилади.
Изоҳ (0)