• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистондаги таълим муассасаларида экологик дарсликлар ва дарс соатларини кўпайтириш керак» — Глобал яшил ўсиш институти вакили

    Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) халқаро ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, фаолиятини 2012 йилда бошлаган. Унинг президенти ва кенгаш раиси БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун ҳисобланади. «Дарё» мухбири 26—27 май кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган камбағалликни қисқартириш халқаро форуми доирасида институтнинг Ўзбекистондаги вакили Ааоран Расселга бир қанча саволлар билан юзланди.

    — Жаноб Рассел, Глобал яшил ўсиш институти (GGGI) ва унинг мақсадлари ҳақида қисқача маълумот берсангиз?

    — Мазкур институт халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади. Бош офиси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида жойлашган. Ташкилот 2012 йилнинг июнида Рио-де-Жанейрода БМТнинг Барқарор ривожланиш бўйича конференцияси доирасида таъсис этилган. Ҳозирги кунда институт дунёнинг 30 дан ортиқ мамлакатида 54 та лойиҳани амалга ошириб келмоқда.

    Ташкилотнинг мақсади иқлим ўзгариши шароитларида тараққий этган ҳамда бозор иқтисодиётини танлаган мамлакатларда яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўли орқали барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашишдан иборат.

    Ааоран Рассел

    Ааоран Рассел
    Фото: «Дарё»

    — Институтнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси бугунги кундан қандай лойиҳалар устида ишламоқда?

    — 2018 йили Глобал яшил ўсиш институти ассамблеяси раҳбари Пан Ги Мун Ўзбекистонга ташриф буюрган ва давлат раҳбари ҳурматли Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Орол денгизида бўлган. У ердаги экологик вазиятларни кўрган Пан Ги Мун жаноблари мамлакатингиздаги экологик муаммоларнинг салбий оқибатларига қарши курашишда яқиндан кўмаклашиш нияти борлигини билдирган. Шундан сўнг, яъни 2019 йилда Ўзбекистон бизнинг ташкилот аъзосига айланди. 2022 йил февралида эса Тошкент шаҳрида институт ваколатхонаси очилди. Бу Марказий Осиёдаги биринчи офис ҳисобланади.

    Жорий йилда Давлат экология қўмитаси ҳамда институт Орол денгизи таназзули салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида Оролбўйи минтақасининг яшил тикланишини молиялаштиришга йўналтирилган ҳамкорликдаги лойиҳани амалга оширишни бошлади. Умумий қиймати 5,65 миллион доллар бўлган лойиҳа Халқаро ҳамкорлик бўйича Корея агентлиги (KOICA) томонидан молиялаштирилади.

    Лойиҳа орқали Орол денгизи таназзули оқибатларини бартараф этиш учун Қорақалпоғистоннинг яшил реабилитациясига кўмаклашиш, у ерлардаги фермерларга ёрдам бериш, шунингдек, барқарор ҳаётий таъминот ҳамда табиий хавфларга барқарорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсад қилинган.

    Бундан ташқари, янги бир қанча лойиҳа ва таклифлар, хусусан, яшил шаҳарлар лойиҳаси бўйича ҳам муҳокамалар олиб боряпмиз.

    — Оролбўйи минтақасига бориб, у ердаги ҳаёт, экологик вазиятга гувоҳ бўлдингизми ҳеч ёки ҳали имкон топмадингизми?

    — Оила аъзоларим ҳамроҳлигида Орол денгизи ва у ердаги ҳудудларга бордим, албатта. Мўйноқ, кемалар қабристони, музейларни кўрдик ва улар бизда катта таассурот қолдирди. Орол денгизининг экологик таъсирларини камайтириш учун янги-янги лойиҳа ва дастурлар ишлаб чиқиш жуда долзарб масала. Келгусида бу борада яна бошқа лойиҳаларни амалга ошириш режамизда бор.

    — Ўзбекистон аҳолисининг экологик маданиятини қандай баҳолайсиз?

    — Мамлакатингизда бир йилдан буён яшайман. Шу боис аҳолининг экологик маданияти ва муносабати ҳақида ҳозирча умумий фикр йўқ менда. Аммо кўрганларим бўйича гапирадиган бўлсам, одамларнинг дарахтларга нисбатан қарашлари ижобий ва уларни экишга қизиқади. Ҳовлилар, далаларга дарахтлар ўтқазиш масаласи жуда муҳим. Чунки аҳолининг дарахтларга бўлган муносабатини кўриб, уларнинг иқлимни, атроф-муҳитни ҳимоя қилишга нисбатан муносабати қандай эканлигини англаш мумкин.

    Табиатни асраш, экологияга муносабатни болаликдан шакллантириш керак. Шу мақсадда сиз таъкидлагандек, олий ўқув юртлари ва мактабларда атроф-муҳитга мослаштирилган дарсликларни кўпайтириб, дарс соатларини кўпроқ ўтиш керак. Натижада болаларда турли саволлар туғилади, ота-онаси, яқинлари орқали жавоб топишга ҳаракат қилади. Шу тариқа ёш авлоднинг экологик маданияти, онги ривожланади. Бу жараёнга катта аҳамият қаратиш зарур. Бундан ташқари, чиқиндиларни қайта ишлашни янада ривожлантириш, бу борада аҳолига тўғри маълумотлар бериш лозим.

    Фото: «Дарё»

    — Сизнингча, экологик муаммоларга қарши курашишда экожурналистларнинг аҳамияти қай даражада муҳим?

    — Бу йўналишда ҳам журналистлар бўлиши шарт. Биз улар орқали ҳақиқий экологик аҳвол ва муаммолардан хабардор бўламиз, ечим сифатидаги таклифларини эшитамиз. Аммо бутун дунё бўйлаб экожурналистлар сони кўп эмас. Балки давлат раҳбарлари уларга жиддий аҳамият қаратмас. Ўзбекистонда экожурналистлар ассоциация мавжудми?

    — Афсуски, йўқ. Улар сони бармоқ билан санарли.

    — Тушунарли. Биз унда сиз ва бошқа ҳамкасбларингизни лойиҳаларимизда ҳамкорлик қилишга таклиф этаман. Атроф-муҳит масалаларини биргаликда ҳал қилсак, одамларнинг табиатга нисбатан муносабатини ўзгартирсак, энг катта ютуғимиз шу бўлади.

    — Форум мобайнида қисқа интервьюга вақт ажратганингиз ва таклиф учун катта раҳмат!

    Миролим Исажонов суҳбатлашди

    29.05.2022, 17:15   Изоҳ (0)   20205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги Чорсу бозорида истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди

    29.05.2022, 16:48

    Жиззахда фуқарони жамоат саломатлиги техникумига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 400 доллар сўраган ўқитувчи ушланди

    29.05.2022, 15:57

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши маълум қилинди

    29.05.2022, 15:12

    Самарқандда «разбор» қилмоқчи бўлган 16 киши ушланиб, қамоққа олинди

    29.05.2022, 14:57

    Андижонда 11 ёшли қизга тазйиқ ўтказиб келган ўгай онага жиноят иши қўзғатилди

    29.05.2022, 13:53

    Маданий мерос агентлиги директори лавозимидан озод қилинди

    29.05.2022, 13:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжонда Россиянинг барча маданий тадбирлари бекор қилинди

    Дунё | 29 июн, 18:10

    Эрон: Исроилнинг қамоқхонага ҳужумида 71 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 29 июн, 17:30

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.