Тошкентдаги «Эски Жува» деҳқон бозорида ўтказилган санитария назоратидан сўнг истеъмолга яроқсиз гўшт ва сут маҳсулотлари аниқланиб, йўқ қилинди.
Санитария-эпидемиология хизмати хабарига кўра, текширув куни бозорнинг 2-Ветеринария санитария экспертиза лабораторияси ходимлари билан тадбир олиб борилиб, 250 килограмм от гўшти, 60 дона тозаланмаган калла, 50 дона мол туёғи, 35 килограмм калла гўшти, 43 литр сут утилизация қилинган.
Бозор ҳудудида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тозалик бўйича муовини Р.Й.га, сут маҳсулотлари растаси нозири Х.А.га, гўшт маҳсулотлари растаси нозири Д.Д.га маъмурий баённома тузилган.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Алишер Сафаров 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида пойтахт деҳқон бозорларида 6,8 тонна гўшт ва гўшт маҳсулотлари, 4,7 тонна сут ва сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз экани аниқланиб, зарарсизлантириб йўқотилганини маълум қилганди.
Изоҳ (0)