2022 йилнинг январь—апрель ойларида Ўзбекистонга 13 та давлатдан қиймати 6,7 миллион долларга тенг бўлган 4,7 минг тонна макарон маҳсулотлари импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Макарон маҳсулотлари импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1000 тоннага ошган. 2022 йилнинг январь—апрель ойларида Ўзбекистон энг кўп макарон маҳсулотларини импорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 2,6 минг тонна;
- Россия – 1,7 минг тонна;
- Қирғизистон – 246 тонна;
- Жанубий Корея – 80 тонна;
- Хитой – 29 тонна;
- Италия – 20 тонна;
- Испания – 1,1 тонна;
- Туркия – 1 тонна.
Изоҳ (0)