Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021/2022-ўқув йили бошига Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони 5,1 минг нафарни ташкил этган.
Йиллар кесимида республикадаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони:
- 2016/2017-ўқув йили – 603 нафар;
- 2017/2018-ўқув йили – 1320 нафар;
- 2018/2019-ўқув йили – 2685 нафар;
- 2019/2020-ўқув йили – 3593 нафар;
- 2020/2021-ўқув йили – 4219 нафар;
- 2021/2022-ўқув йили – 5140 нафар.
Изоҳ (0)