«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Патрис Эвра Чемпионлар Лигаси финали борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Тахмин қилиш қийин. Менимча, «Реал» ғалаба қозонади. Уларга осон бўлмайди, чунки «Ливерпуль» финалларда яхши ўйнайди, бу «Мадрид»га ҳам тегишли.«Реал»—«Ливерпуль» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси финали 28 майдан 29 майга ўтар кечаси 00:00 да бошланади.«Ливерпуль»нинг ажойиб мавсумидан сўнг буни гапириш оғир. Чунки улар ғалабага муносиб. «Реал» ҳам «ПСЖ»га, «Манчестер Сити»га қарши ўйинлардаги камбэклари билан ҳайрон қолдирди. Аммо Бензема, Винисиус ва Модричлар иштирок этган ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин.
Бизни ажойиб финал кутмоқда. «Реал» пенальтилар сериясида ғалаба қозонади.
Патрис Эвра, собиқ футболчи
Изоҳ (0)