Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—апрель ойларида ойларида республика бўйича 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ўтган давр мобайнида энг кўп ажралишлар сони Тошкент шаҳрида қайд этилган — 1982 та. Ундан кейинги ўринларни Самарқанд (1736 та) ва Тошкент (1700 та) вилоятлари эгаллаган.

2022 йилнинг тўрт ойида ҳудудлар кесимида қайд этилган ажралишлар сони:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 729 та;
  • Андижон вилояти – 1658 та;
  • Бухоро вилояти – 923 та;
  • Жиззах вилояти – 559 та;
  • Қашқадарё вилояти – 1342 та;
  • Навоий вилояти – 465 та;
  • Самарқанд вилояти – 1736 та;
  • Сурхондарё вилояти – 908 та;
  • Сирдарё вилояти – 580 та;
  • Тошкент вилояти – 1700 та;
  • Фарғона вилояти – 1628 та;
  • Хоразм вилояти – 642 та;
  • Тошкент шаҳри – 1982 та.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 35 миллион 433 минг 772 кишини ташкил этди. Доимий аҳолининг 17 607 934 нафари аёллар, 17 825 838 нафари эркаклардир. 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 78,9 нафар доимий аҳоли сони тўғри келади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 175 кишининг паспортига IMEI кодлари ноқонуний рўйхатдан ўтказилгани аниқланди
Маҳаллий
Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести
Маҳаллий
Уй-рўзғор ишлари аёлларнинг иқтисодий фаоллигини туширади: Ўзбек аёлининг мартабага эришиш имкониятлари таҳлил қилинди