• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Эрталабдан кечгача ишлаб косаси оқармайдиганлар бор” – Беҳзод Ҳошимов Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш чоралари ҳақида

    Камбағалликни қисқартиришнинг энг яхши йўли – иқтисодий ўсишдир. Бу ҳақда иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов UzReport-TV телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

    Бухоро шаҳрида 26—27 май кунлари Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш масаласида халқаро форум ўтказилмоқда. Тадбирда иштирок этаётган иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов камбағаллик муаммосини ечишнинг бир неча чораларини айтди.

    Беҳзод Ҳошимов — Ўзбекистонлик иқтисодчи ва жамоат фаоли. “Иқтисодчи кундалиги” блоги, YouTube’даги Hoshimovʼs Economics (Ҳошимов Иқтисодиёти) видеоблоги муаллифи. У Дарон Ажемўғли ва Жеймс Робинсоннинг “Мамлакатлар таназзули сабаблари: Қудрат, фаровонлик ва камбағаллик манбалари” китобининг ўзбекча таржимасига муҳаррилик қилган. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ўтказган сўровнома натижаларига кўра Ўзбекистон блогерлар ва инфлюенсерларининг 30 талик рўйхатидан жой олган. Беҳзод Ҳошимов Марказий Осиё ишлари бўйича Оксус жамияти, Америка Иқтисодчилар Ассоцияцияси ва АҚШдаги Стратегик менежмент жамияти аъзоси. АҚШ Патент ва Товар белгилари идорасидан иқтисодий модел патенти соҳиби ва Халқаро иқтисодиёт олимпиадасининг (IEО) ҳакамлар ҳайъати аъзоси. У айни вақтда Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет масалалари қўмитаси ҳузуридаги экспертлар кенгаши ва “Микрокредитбанк” кузатув кенгаши аъзоси ҳисобланади.

    “Ўзбекистонда камбағаллик муаммосини ҳал қилиш учун локал ечим қилмоқчи бўлсак, энг яхши йўл – нақд пул бериш. Яъни инсонлар ўзлари пулни нимага, қандай ишлатишни ҳукумат ва ҳокимият аъзоларидан яхши билади. Пул берилса, улар хоҳласа дори олади, хоҳласа нон ёки кийим сотиб олади. Бу энг самарадор йўллардан бири. Камбағалликка қарши глобал ечим эса доимий иқтисодий ўсишдир. Иқтисодий ўсиш бўлмагунча Ўзбекистон ёки бошқа ихтиёрий давлат ва жамиятда камбағаллик масаласи ечилмайди. Камбағалликни қисқартириш сўзи билан иқтисодий ўсиш сўзи бир-бирига тенг тушунчалардир. Ресурсларимиз қанчалик кўп бўлса, заиф қатламга ёрдам беришга имкониятларимиз шунча юқори бўлади”, – деди мутахассис.

    Беҳзод Ҳошимов

    Беҳзод Ҳошимов
    Фото: UzReport-TV

    Беҳзод Ҳошимовнинг таъкидлашича, мамлакатда камбағалликни марказлашган эмас, маҳаллий даражада ечиш керак.

    “Биз марказсизланиш ҳақида ўйлашимиз керак. Яъни асосий фискал ва пул қарорлари жойларда ҳал бўлиши лозим. Чунки ўша ҳудуд аҳолиси қаерга пул сарфлашни марказдан кўра яхшироқ билади. Ҳудудий тараққиётнинг асосий ғояси шундаки, биз имкониятлар ва ресурсларни жойларга беришимиз керак. Аҳолисини камбағалликдан чиқаришда инсоният тарихидаги энг яхши тажриба Хитойда бўлган. Мамлакат ниҳоятда кабағал эди. Лекин ҳозирга келиб, Хитойда 100 миллионлаб инсонлар камбағалликдан чиқиб кетди. Бунга сабаб, Хитойнинг иқтисодий тараққиёти бўлди. Бошқа Осиё давлатлари бор, масалан, Вьетнам. Уларда ҳам иқтисодий ўсиш орқали бу муаммо ҳал бўлди. Ўйлашимча, кейинги навбатда Ҳиндистон турибди. Келаси 30 йилда мамлакатда қарийб 600 миллион киши камбағалликдан чиқиб кетади”, – деди иқтисодчи.

    Беҳзод Ҳошимовнинг қўшимча қилишича, яхши иш ўринларининг яратилиши ҳам иқтисодий ўсиш натижасида юзага келади.

    “Ўйлайманки, Ўзбекистондаги иқтисодий ривожланиш қанчалик тез бўлса, маҳаллий меҳнат бозорида шунчалик талаб ошади. Тўғри, одамларни иш билан таъминлаш камбағалликни камайтиради. Лекин иши бор инсонларнинг камбағаллари ҳам мавжуд. Яъни эрталабдан кечгача ишлаб косаси оқармайдиган инсонлар ҳам бор. Албатта, бундайлар бошқа давлатларда ҳам бор. Улар “wоркинг поор” (ишлаб турган камбағаллар) дейилади. Айтмоқчиманки, ишнинг ўзи ечим эмас. Ишли бўлса-ю кам пул олса, камбағаллик ечилмайди. Одам яхши даромад оладиган ва ўзини ривожлантирадиган ишлар керак. Бойлик камбағаллик муаммосини ечишнинг энг асосий омилидир”, – деди Беҳзод Ҳошимов.

    Аввалроқ Бухорода Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми бошлангани хабар қилинганди. Тадбирда иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Жамшид Қўчқоров нутқ сўзлаб, мамлакатда 2026 йилга қадар камбағалликни 2 бараварга қисқартириш мақсад қилинганини таъкидлаган.

    27.05.2022, 12:22   Изоҳ (0)   21820
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 28 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    27.05.2022, 11:36

    Краснодарда иш берувчи томонидан ҳужжатлари олиб қўйилиб, маошлари тўланмай келган ўзбекистонликларга ёрдам берилди

    27.05.2022, 10:51

    Ўзбекистонда апрель ойи учун истеъмолчиларга 40 млрд сўмга яқин кэшбэк тўлаб берилди

    27.05.2022, 10:45

    Самарқандда Cobalt 16 ёшли пиёдани уриб, учириб юборди (видео)

    27.05.2022, 09:54

    Ўзбекистондаги маданий мерос объектларига 120 дан ортиқ реклама баннерлари ўрнатилгани аниқланди

    27.05.2022, 09:34

    Нега пойтахт аҳолисига 400 минг сўм, вилоятдагиларга 300 минг сўм? Молия вазири ўринбосари бир марталик моддий ёрдамга оид саволларга изоҳ берди

    27.05.2022, 09:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.