Kpler таҳлилчиларига кўра, ўтган ҳафтада танкерлар 74 млндан 79 млн баррелгача Россия нефтини ташиди. Бу 24 февралгача бўлган даврга нисбатан қарийб уч баробар кўп.
Россия нефти Европага асосан қувурлар орқали етказилади.
Таҳлилчи Жейн Хи фикрича, апрель ойида Россия нефтининг ҳажми рекорд даражага кўтарилган. Унга асосан Ҳиндистондан харидлар кўпайган.
Осиёдаги баъзи харидорлар сиёсатдан кўра иқтисодга кўпроқ қизиқишади. АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишига эътибор қаратмоқда, шунинг учун бу савдо оқимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин — дейди у.Украинада уруш бошланганидан кейин Европа давлатлари Россия нефтига тўлиқ эмбарго жорий этиш масаласини муҳокама қила бошлади, бироқ ҳозирча бу борада тўлиқ келишувга эришилмади.
Аввалроқ нефть нархи 115 доллардан ошгани Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)