«Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилди.
Қайд этилишича, қарор билан Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ҳамда уни 2022—2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» тасдиқланган. Шунга кўра, 2023 йил 1 мартдан ҳар йили этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилади.
2023 йилдан анъанавий тарзда:
- Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича Uzbekistan Ethno Games республика фестивали;
- Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади.
Шунингдек, ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхати шакллантирилади.
2023 йил 1 январгача ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли анжомлар савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар ташкил этилади.
Бундан аввал Ўзбекистонда Этноспорт ассоциацияси ташкил этилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)