Тошкент шаҳри Яшнобод туманида KIA машинаси пиёдани уриб юборди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 24 май куни тахминан соат 21:10 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчаси 1-уй қаршисида содир бўлган. Ҳайдовчи М.Н. (1999 йилда туғилган) KIA транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган фуқаро И.А.ни (1996 йилда туғилган) уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Наманганда 14 ёшли бола «Жигули»да тенгдошини босиб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлгани, Сирдарёда Lacetti ва Nexia тўқнашуви оқибатида 5 киши вафот этгани, Тошкент вилоятида «Жигули» ва Cobalt тўқнашувида икки киши ҳалок бўлгани, улардан бири 1 ёшга ҳам тўлмагани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)