Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь–апрель ойларида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатдан қиймати 21,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 734 та электромобиль импорт қилган.
Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 594 тага ёки 5,2 баробарга ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон асосан қуйидаги давлатлардан электромобилларни импорт қилган:
- Хитой – 654 та;
- БАА – 40 та;
- Германия – 17 та;
- Гонконг – 10 та;
- Литва – 6 та;
- Эстония – 2 та;
- Корея – 2 та.
Изоҳ (0)