Шавкат Мирзиёев 26 май куни ўтказилган йиғилишда саноат зоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жаҳон стандартларига жавоб бериши учун тегишли чоралар кўриш кераклигини айтди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
«Экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришда ташқи бозорлар талабларидан келиб чиқишимиз шарт. Бунда ишлаб чиқарилаётган ҳар бир маҳсулот хорижий стандартларга жавоб бериши, бозор ва истеъмолчи талабларига мос келиши асосий талаб бўлади», — деган президент йиғилишда.
Шу муносабат билан икки ой муддатда хорижий мамлакатларнинг тажрибали компанияларига 1 тадан саноат зоналарини бошқарувга бериш ҳамда хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича таклиф киритиш топширилган.
Мавзуга доир:
- «Ҳар бир туманга саноат кириб борди, олис ва чекка ҳудудларда янги ишлаб чиқаришлар пайдо бўлмоқда» — Шавкат Мирзиёев
- Шавкат Мирзиёев 3,5 трлн сўмлик 648 та тайёр лойиҳа бошланмай турганини танқид қилди
- Ўзбекистонда саноат зоналари инфратузилмасини яхшилашга ўтган йилгидан 2 баравар кўп маблағ ажратилади
Изоҳ (0)