• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Энг кам ойлик иш ҳақи оилани ҳам боқишга етарли бўлиши кераклиги таклиф қилинмоқда». Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар келаётгани маълум қилинди

    Конституциянинг 9 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар келиб тушган. Бу ҳақда 26 май куни Конституциявий комиссиянинг биринчи йиғилишида комиссия йиғма ахборот-таҳлил гуруҳининг раҳбари Мирафзал Миракулов маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мирафзал Миракуловнинг айтишича, келиб тушган таклифлар Конституциянинг 13, 15, 29, 37, 40, 41, 53, 78, 80-моддалари билан боғлиқ.

    «Хусусан, инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида барча қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши бўйича таклифлар келган. Шунингдек, Конституциянинг олий юридик кучга эга бўлиб, тўғридан-тўғри амал қилиши керак, яъни судларимиз ҳам, давлат органлари ҳам Конституцияга бевосита амал қилишлари ёзиб қўйилиши керак деган таклифлар келиб тушмоқда. Бундан ташқари, ҳар кимнинг ахборот ресурслари, коммуникация технологиялари ва интернетдан эркин фойдаланиш ҳуқуқига эгалиги ҳам Конституцияда алоҳида қайд қилиниши керак, буни ҳам лойиҳага киритиш бўйича таклифлар келмоқда», — дейди Мирафзал Миракулов.

    Таъкидланишича, ҳар бир шахснинг хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган адолатли ва қулай меҳнат шароитларида ишлаши бўйича ҳам таклифлар келмоқда. Шунингдек, фуқаро энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган тарзда тақдирланиш ҳуқуқига эга бўлиш бўйича таклифлар келган.

    « ‘Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори инсоннинг нафақат ўзи, балки оиласини ҳам ҳаёт кечириши учун етарли миқдорда бўлиши керак, буни Конституцияда ёзиб қўйинглар’, деган таклифлар ҳам келиб тушмоқда. Шу билан биргаликда «давлатни аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд қатламларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни Конституцияда ёзиб қўйиш керак, ижтимоий давлатнинг муҳим белгиларидан бири», — деган таклифлар ҳам мавжуд. Давлатнинг ишсизлик ва камбағалликни тугатиш учун ўзининг барча имкониятларидан фойдаланиш мажбурияти бўйича таклифлар келиб тушмоқда. Яна фуқароларнинг тиббий ёрдамни қонунда белгиланган, кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақлилиги алоҳида қайд қилиниши бўйича таклифлар келиб тушган», — дейди Конституциявий комиссия йиғма ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унинг айтишича, соғлиқни сақлашнинг барча турлари, хусусан, санитария-эпидемиологик осойишталик ва тиббий суғуртани яхшилаш бўйича таклифлар бор.

    «Ҳар бир инсоннинг соғлом ва қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати ҳақидаги ҳаққоний ахборотга эга бўлиш ҳамда ўз соғлигига ёки мулкига экологик ҳуқуқбузарлик туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланиши ҳуқуқига эгалиги юзасидан таклифлар келган. Давлат ҳар бир болани умумий ўрта таълим мактабда ўқиши учун давлатга қарашли мактабгача таълим муассасаларида умумий ўрта таълимга тайёрлаш бўйича мажбурий 1 йиллик тайёргарликдан ўтиш ҳуқуқини кафолатлаши лозимлиги, давлат иқтидорли ёшларни уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, таълимни давом эттиришни кафолатлаши керак деган таклифлар ҳам келиб тушмоқда», — дея қўшимча қилади комиссия вакили.

    Мирафзал Миракулов олий таълим ва илмий тадқиқот муассасаларини қонунда белгиланган доирада эркинлик берилиши кераклиги юзасидан таклифлар келганини айтди.

    Қайд этилишича, ҳеч бир шахс ўзининг мулкидан суд қарорисиз маҳрум этилиши мумкин эмаслиги бўйича таклифлар келган. Бундан ташқари, мулкни жамоат эҳтиёжлари учун мажбурий равишда бошқага ўтказиш қонунда назарда тутилган истисно ҳолатларда ҳамда унга мулкнинг ўрни олдиндан ва тенг миқдорда қопланган тақдирдагина амалга ошириш юзасидан таклифлар бор.

    «Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл қўйилмаслиги ҳам баралла янграмоқда», — дейди у.

    Эслатиб ўтамиз, 20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланганди.

    26 май куни Конституциявий комиссиянинг дастлабки йиғилишида фуқароларнинг таклифлари билан ишлаш механизми маълум қилинди.

    26.05.2022, 16:00   Изоҳ (0)   24658
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Денгизга чиқиш имконияти: Ўзбекистондан Хитойга Қирғизистон орқали темир йўл қурилиши нима бўлди?

    26.05.2022, 15:21

    Ўзбекистон банкларида муаммоли кредитлар кескин кўпайди

    26.05.2022, 15:06

    Ўзбекистонда 10 минг қадам юрганларга пул тўлаш лойиҳаси 1,5 ой аввал бекор қилингани маълум бўлди

    26.05.2022, 15:01

    Ўзбекистонда 30 ёшгача бўлган аҳоли сони қанчалиги маълум бўлди

    26.05.2022, 14:16

    Ўзбекистон энг кўп олтин сотган давлатлардан бири бўлди

    26.05.2022, 13:16

    Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалликни икки баравар қисқартириш учун қандай ишлар амалга оширилишини айтди

    26.05.2022, 12:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.