Ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов «Рома» билан Конференциялар Лигасида ғолиб чиқди.
«Рома» финалда «Фейеноорд»ни мағлубиятга учратиб (1:0), мусобақанинг илк ғолибига айланди. Ўзбекистонлик форвард учрашувнинг 89-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
Шу тариқа Элдор Еврокубоклар финалида майдонга тушган илк ўзбекистонлик футболчи бўлди. Шунингдек, 26 ёшли футболчи фаолиятидаги дастлабки катта совринга эга чиқди. Бунга қадар Шомуродовнинг ягона соврини «Машъал» сафида қўлга киритилган ПФЛ Кубоги (2014 йил) эди.
Еврокубоклар финалига Элдорга қадар «ЦСКА» сафида Виталий Денисов (УЕФА Кубоги—2005) етиб келган ва ғолибликни қўлга киритган. Бироқ у финалда майдонга тушмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)