«ПСЖ» Неймарни бошқа жамоага қўйиб юборишга тайёр.
Агарда яхши таклиф бўлса, Париж клуби 30 ёшли бразилиялик футболчини сотиб юбориш истагида.
Неймарнинг ўзи «ПСЖ» қолишни хоҳлайди. У яна янги даражага чиқа олишига ишонмоқда, деб ёзади журналист Адриэн Гренье.
Аввалроқ, «ПСЖ» «Барселона»га Неймарни сотиб олишни таклиф қилгани хабар қилинганди.
Неймар 2017 йилдан буён парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келади. «ПСЖ» ҳужумчи учун «Барселона»га 222 миллион евро тўлаб берган эди. Бразилияликнинг амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. Ҳужумчи 2021/22 йилги мавсум Франция чемпионатида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва 6 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)