• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Шунчаки ақлбовар қилмас пуллар: UFC тарихидаги энг қиммат топ-5 жанг ҳақида

    UFC машҳурлик ва оммабоплик борасида жадал ривожланиб бормоқда, томоша қилинишлар сони бўйича ҳам бокс билан бемалол рақобат қила олади, баъзида ошиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Аммо бу даражага промоушеннинг асосий харизматик жангчиси — Конор Макгрегорсиз етиб бўлмасди. Ташкилот тарихидаги энг кассабоп жанглар айнан ирландиялик номи билан боғлиқ. Шу сабабли президент Дэйна Уайт ҳам унинг ҳар қандай инжиқликларини кўтаради, бунга мисол тариқасида Конорнинг ҳеч қачон тугамайдиган жанжаллари ва фаолиятини якунлаш ҳақидаги серияли баёнотларини келтириш мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images
    Макгрегорнинг бир ўзи Уайтга ўнлаб жангчилардан кўпроқ даромад олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. Агар UFC тарихидаги энг кўп даромад келтирган жанглар ўнлигига қаралса, унинг ярмидан кўпи Конор Макгрегор иштирок этган жанглар ҳиссасига тўғри келади. Қуйида уларнинг энг даромадли бештаси ҳақида сўз юритилади.

    5. Эдди Альварес — Конор Макгрегор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Мазкур тўқнашув даромаддан ташқари, тарихий аҳамиятга эгалиги билан ҳам муҳим эди. Бу икки хил тоифасидаги икки чемпион ўртасида кечган биринчи жанг эди. Гарчи афишада Макгрегор – Альварес эмас, Альварес – Макгрегор деб ёзилган бўлса-да, музокаралар столида ирландиялик етакчилик қилади. Жанг натижаси қандай бўлишидан қатъи назар, Конор 3 миллион доллар, енгил вазн тоифаси чемпиони эса атиги 500 минг доллар оларди. Ҳомий Reebok ҳар бир жангчига қўшимча яна 40 минг доллар олиб келарди. Конор, шунингдек, Эддини иккинчи раундда нокаутга учратиб, кечанинг энг яхши жангчиси бўлгани учун қўшимча 50 минг долларга эга чиқади.

    Бундан ташқари, кеча рекорд даражадаги рақамлар билан ҳам ёдда қолди. UFC 205 чипталар сотувида энг кўп даромад кўради — 17,7 миллион доллар, бу аввалги UFC 129 га қараганда 5,7 миллион долларга кўпроқ эди. Шу билан бирга UFC 205 афсонавий Madison Square Garden тарихидаги касса рекордини янгилайди, ҳатто Леннокс Льюис ва Эвандер Ҳолифилд (13,5 миллион доллар) ўртасидаги бокс жангини ҳам ортда қолдиради.

    PPV’да (пулли трансляциялар тизими) Конор ва Эдди ўртасидаги қўшма жанг 1,3 миллионта томошабин йиғади — PPV тарихида 11-ўрин. Океан ортида пулли трансляция, тахминан, 60—70 долларни ташкил қилади.

    Умуман олганда, кассадан ташқари, UFC 205, тахминан, 78 миллион доллар даромад кўради, шундан камида 10 миллион доллари ирландияликнинг қўлига тегади. Шу тариқа Конор бир оқшомда 13 миллион доллардан кўпроқ ишлаб топган, Эддининг даромади эса 1 миллион доллардан ошмайди.

    4. Конор Макгрегор — Дональд Серроне

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бу Конор учун Ҳабиб Нурмагомедовга ютқазганидан кейинги илк жанг бўлади. UFC фахрийси Дональд «Ковбой» Серронега қарши камбэк 1 353 429 томошабин йиғади. Ҳабибга учралган мағлубиятга қарамай, Конор ҳомийлик ва PPV’дан 3 миллион доллар олиш ҳуқуқига эга эди. Серроне эса шартномада кўрсатилган 200 минг доллардан ташқари, ирландиялик устидан ғалаба қозонган тақдирдагина тўловни икки баравар ошириши мумкин эди, чунки у PPV’дан тушган даромаддан улуш талаб қилмаган. Шу тариқа Конор 40 сония ичида шартнома тўловлари ва PPV улушидан, тахминан, 15 миллион доллар ишлаб олади.

    Агар ҳомийлик шартномалари ҳисобга олинса, бу миқдор беш бараварга ошади. Конор турли ҳомийлардан жами 80 миллион долларга умид қилган, бир йиллик танаффус ва Нурмагомедовдан қабул қилиб олинган мағлубиятдан кейин ёмон натижа эмас.

    3. Нейт Диас — Конор Макгрегор 2

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    UFC тарихидаги энг ажойиб ва ​​орзиқиб кутилган жанглардан бири катта тўловларсиз ўтиши мумкин эмас эди. 2016 йилдаги сенсациялардан кейин Диаснинг котировкалари ошади ва у гонорар бўйича Конор билан деярли тенглашиб олади. Агар биринчи жанг учун Нейт бор-йўғи 620 минг доллар билан кифояланган бўлса, реванш жанги учун 20 баравар кўпроқ олади.

    Жангдан олдин Диасга 2 миллион доллар кафолатланганди. Reebok билан ҳомийлик шартномаси унга яна 250 минг доллар олиб келади. Кечада жанг қилгани учун яна 50 минг доллар қўшимча бонус. Ва энг муҳими, айнан шунинг учун ҳамма Конор билан жанг қилишни хоҳлайди — PPV орқали тушадиган улуш. 5 ойдан кейин ўтказилган уларнинг реванши биринчи жангга қараганда деярли 300 минг кўпроқ томошабин тўплайди. Тўқнашув ҳаммаси бўлиб 1,6 миллион марта кўрилади. Бу UFC тарихидаги энг кўп томоша қилинган иккинчи жанг ҳисобланади. Диас яна 10,5 миллион долларга эга чиқади. Ва охирги бонус: 150 минг доллар — Лас-Вегасдаги афтепати (асосий кечадан кейинги тадбир) учун. Умумий ҳисобда Нейт, тахминан, 13 миллион доллар ишлаб олади.

    Конорда эса янада каттароқ сумма. 3 миллион долларлик кафолатланган шартнома, Reebok’дан 250 минг доллар, кечада қатнашгани учун 50 минг доллар, пулли трансляциядан 11,5 миллион доллар ва Лас-Вегасдаги афтепати учун 250 минг доллар. Жами — 15 миллион доллар.

    2. Конор Макгрегор — Дастин Порье 2

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ҳабиб Нурмагомедовдан учралган мағлубиятдан сўнг Конор биринчи раунднинг 40 сониясида Дональд «Ковбой» Серроненинг бурнини ерга ишқалайди. Энг қизиғи Порье ҳам Ҳабибга ютқазганидан кейин битта ғалабага эришганди — Ден Ҳукер устидан очколар эвазига ғалаба қозониб, репутациясини тиклаб олади. Бир жангчидан учралган мағлубиятга қарамай улар PPV’ни ҳисобга олмаган ҳолда ҳам яхшигина даромад эга чиқади. Конор рекорд даражадаги 5 миллион долларга эга чиқади, одатда у максимум 3 миллион доллар оларди. Дастинда эса бу кўрсаткич 1 миллион долларни ташкил қилади.

    Америкалик жангчи Макгрегорни иккинчи раундда нокаутга учратганига қарамай, у фақат кечада қатнашгани учун бонуслар (50 минг доллар) ва Reebok ҳомийлигидан (50 минг доллар) пул олади, холос. Ирландиялик эса 15—20 миллион долларга эга чиқади, чунки пуллик кўришлар сони 1,6 миллионни ташкил этади, бу пулга чақилса, камида 100 миллион доллар деганидир.

    1. Ҳабиб Нурмагомедов — Конор Макгрегор

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    UFC тарихидаги энг шов-шувли ва жанжалларга бой бўлган жанг. PPV’га кўра бу жанг MMA бўйича энг кўп кўрилган жанглар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб турибди — 2,4 миллион. Фақат Флойд Мейвезер — Мэнни Пакьяо (4,6 миллион) ва Флойд Мейвезер — Конор Макгрегор (4,3 миллион) ўртасидаги бокс тўқнашувлари бундан яхшироқ натижага эга.

    Конор жангдан олдинги қилиқлари билан Нейт Диасга қарши кечган реваншдагига қараганда 1,5 баравар кўпроқ томошабинларни жалб қилишга муваффақ бўлади. Конор (50 минг доллар ва 180 кунлик дисквалификация) ва Ҳабиб (750 минг доллар ва 9 ойлик дисквалификация) жаримага тортилганига қарамай, томошабинлар октагон ичида ҳам, унинг ташқарисида ҳам кўрган нарсаларидан, албатта, зерикмаган. Рақиби жойлашган автобусга стул отиш мисолида Конор баъзида ошириб юбориши мумкин, лекин нима бўлганда ҳам унинг ажойиб шоумен эканлигини инкор этиб бўлмайди.

    Тўловлар ҳақида гап кетганда, Конорнинг шартномага кўра 3 миллион доллар, Ҳабиб эса 2 миллион доллар олганини айтиш керак. Пулли трансляция эса камида 150 миллион доллар йиғган, шундан 30 миллионга яқини Конорга, 8 миллиони Ҳабибга тегади. Бундан ташқари, ҳар икки жангчи Reebok’дан 250 минг доллардан бонус олади. Конор ҳаммаси бўлиб 33 миллион доллар, Ҳабиб эса 10 миллион долларгача даромадга эга бўлган.

    24.05.2022, 23:49   Изоҳ (0)   41952
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Олтин тўп» мукофотини топшириш маросими қачон ўтказилиши маълум бўлди

    24.05.2022, 22:31

    Суперлига. «Насаф» 5 та гол урилган ўйинда «Бунёдкор»ни тор-мор келтириб, 2-ўринга кўтарилди, «Сўғдиёна» «Қўқон-1912»ни ер тишлатди

    24.05.2022, 21:06

    Трилогия. Сауль Альварес ва Геннадий Головкин ўртасидаги учинчи жанг бўлиб ўтади

    24.05.2022, 20:03

    «Рома» «Ювентус»нинг етакчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Тотти ўзининг 10-рақамини унга беришга тайёр

    24.05.2022, 19:03

    «Реал»га ўтиш орзуси ҳеч қачон ўтмишда қолмайди. Килиан Мбаппе нима сабабдан «Реал»га ўтмагани, пул ва «Ливерпуль» билан музокаралар ҳақида

    24.05.2022, 17:40

    Қатар ЖЧ—2022 мезбонлигидан маҳрум бўладими? Истеъфодан сўнг «портлаган» Кабаев, чет эл лигасида чемпион бўлган 17-ўзбекистонлик. Ўзбек футбол газеталари 11 йил ав...

    24.05.2022, 16:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.