Американинг Nike спорт кийимлари бренди Россиядаги бизнесини ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Бу эса компания мамлакатдаги энг йирик ягона брендли чакана савдо дўконлари тармоғига эгалик қилувчи Inventive Retail Group (IRG) билан франшиза шартномасини узайтирмасликка қарор қилганини билдиради.
IRG 37 та Nike савдо нуқталарини бошқаради. Унинг веб-сайтидаги маълумотларга кўра, ҳозирда 9 та дўкон ишламаяпти.
IRG президенти Смиков бу қарорини яқин келажакда Nike Россияга товарлар етказиб беришни ташкил эта олмаслиги билан изоҳлади.
Инвентаризация тугаши билан IRG ушбу бренд остидаги барча дўконларини ёпишга мажбур бўлади. Биз 2012 йилда қўшма бизнесни бошладик, меҳр билан мамлакатдаги энг яхши дўконлар тармоғини қурдик ва натижада, ўн йил ўтиб, шундай вазиятга тушиб қолдик, — деб тушунтирди IRG президенти.Унинг қўшимча қилишича, бу янгилик барча ходимлар каби ўзи учун ҳам зарба бўлган.
IRG PR директори Людмила Семушина Nike маҳсулотларини мамлакатга етказиб бериш тўхтатилгани ва маҳсулотнинг ўзи етишмаётгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
Ҳозирги ҳолатда биз монобренд дўконлари ишини қўллаб-қувватлашда давом эта олмаймиз ва уларни ёпишга мажбурмиз, — деб тушунтирди Семушина.Бироқ у Nike компанияси билан муносабатлар ҳақида изоҳ беришдан бош тортди.
Аввалроқ McDonald’s Россиядан кетишини эълон қилган эди.
Изоҳ (0)