Баҳодир Алимов «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради ЎзА.
Баҳодир Алимов тайинловга қадар ҳам ушбу банк тизимида фаолият юритган.
Шунингдек, Шоҳжаҳон Жумаев «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланган.
Тайинловга қадар у Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида ишлаган.
Аввалроқ Қорақалпоғистон транспорт вазирига ҳайфсан, инвестициялар ва ташқи савдо вазирига эса қатъий огоҳлантириш берилгани, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раисига биринчи ўринбосар тайинлангани, Қурилиш вазирининг ўринбосари Насрулла Бабаев лавозимидан озод этилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)