• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳозир бутун дунёда Конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди» — Акмал Саидов

    Ҳозир дунёда Конституцияга ўзгартириш киритмаган бирорта давлат қолмади. Бу ҳақда 24 май куни Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидов «Инсон қадри» онлайн платформаси ва «2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси» тўплами тақдимотида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Унинг айтишича, Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон парламенти учун қонун ижодкорлик дастурини яратиб берган.

    Мен рақамларга мурожаат қиламан. Ҳисоб-китобларга кўра, 13 та тубдан янги қонун, 12 та янги кодекс, 25 та Миллий стратегия, давлат дастурларини қабул қилиш кўзда тутилган. Мана сизга қонун ижодкорлиги учун кенг кўламли дастур. Биз энди буни 5 йил давомида босқичма-босқич бажариб боришимиз керак. Мана шу парламентсиз «Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси» бажарилмайди. Парламентсиз 100 та мақсадни ҳуқуқий асосланмасдан бажариб бўлмайди. Бу парламентнинг роли жуда катта. Нафақат қонун ижодкорлиги, албатта, қонунларни муҳокама қилишда биз жамоатчилик муҳокамаларидан, жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланишимиз керак.

    Энди битта нарса, бояги китобнинг биринчи нашри билан иккинчи нашрида жиддий фарқ бор. Бу биринчи нашрда бўлмаган бўлим — конституциявий ислоҳотлар иккинчи нашрда қўшилди. Сайловчилар билан бўлган учрашувда, Бўзатовда бўлган учрашувда, Сенат аъзоси, қорақалпоғистонлик профессор олима аёлимиз айтдики, «Орол фожиасини ҳис қилиб турибмиз, нима учун Конституцияда битта экологик ҳудуд деган сўз йўқ, нима учун мана шундай Орол муаммосига муносабат йўқ, балки вақти келгандир Конституциямизни яна бир марта кўриб чиқсак», деган чақирув билан чиққанди. Шундан кейин 7-8 та вилоятда оддий фуқаро, оддий фермер таклиф билан чиқди. Оддий фермер чиқиб, «муҳтарам президент, хорижий ҳамкорларим фақат сиз бўлганингиз учун келяпти. Сизга ишонишади. Лекин кўп узоққа мўлжалласанг, ерингни давлат тортиб олиши мумкин, кафолатинг йўқ-ку, шунинг учун Конституцияда ерни хусусий мулкка мустаҳкамласа, ҳамма ишонади, деб айтди ҳамкорим», деди. Шундан кейин президентимиз ўйлаб кўрадиган катта масала конституциявий ислоҳотлар экан, ҳеч хаёлга келмабди, деб айтди. «Миллий тикланиш» партиясини теледебатларида «қачон биз миллий қадриятларни қатъий мустаҳкамлаймиз», деб чиқишди. Бошқа партиялар ҳам ўз йўналишида Конституцияга яқин бўлган ташаббуслар билан чиқди. Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга олиб Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясида алоҳида бўлим киритдилар, «Конституциявий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз», деган.

    Хабарингиз бор, 20 май куни Қонунчилик палатасида қўшма мажлислар бўлди, Конституциявий комиссия ташкил этилди. Бу ҳам ўйлайманки бутун жамиятимиз олдида турган, бизнинг халқаро ҳамкорлар билан биргаликда ўрганилаётган масала бу. Карл Маркс ва Фридрих Энгельснинг «Коммунистик партия манифести»ни жуда яхши ўрганганман. Унинг биринчи жумласида айтиладики: «Европада коммунизм шарпаси кезиб юрибди», деб. Мен шуни сал бошқача қилиб айтардим, ҳозир бутун дунёда Конституциявий ислоҳотлар шарпаси кезиб юрибди. Сўнгги 25 йилда 100 дан ортиқ давлатда Конституциявий ислоҳотлар бўлди. Фақатгина XXI асрда 57 та давлатда Конституция қабул қилинди. Ҳозир дунёда бирорта давлат қолмадики, унга ўзгартириш киритилмаган бўлса. Ҳатто АҚШда ҳам 27 та катта-катта ўзгартириш киритилган.

    Акмал Саидов, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори, Конституциявий комиссия раиси

    Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 8 декабрь — Конституция байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида мамлакат асосий қомусига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.

    16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш жараёнини бошлаш таклифи билан чиққан эди. 17 май куни Конституцияга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш борасидаги қарор лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди.

    «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров Ўзбекистоннинг бугунги ривожланиш босқичи янги Конституцияни тақозо қилаётганлигини айтганди.

    20 май куни Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия тузилиб, унинг таркиби ва вазифалари белгиланди.

    Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинганидан буён унга 16 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

    Мавзуга доир: «Ижтимоий тармоқларда кўпчилик нима учун конституциявий ислоҳот керак, деган нарсага тушунмаётганига гувоҳ бўлиш мумкин» — Акмал Саидов

    24.05.2022, 12:31   Изоҳ (0)   15817
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Хитойга газ экспортини тиклади — Eurasianet

    24.05.2022, 12:18

    Наманганда 2021 йили 24 киши сувга чўкиб ҳалок бўлди. Уларнинг 21 нафари вояга етмаганлар

    24.05.2022, 11:53

    Содиқ Сафоев: «Кун тартибидаги энг муҳим масала — давлат ҳокимиятининг аҳоли олдидаги жавобгарлигини таъминлаш»

    24.05.2022, 11:31

    Самарқандда омборхона ерида 2 минг туп марихуана етиштирган шахслар текширув пайтида уларга ўт қўйди (видео)

    24.05.2022, 10:58

    Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида 15 метр чуқурликда махфий туннел топилди (видео)

    24.05.2022, 10:49

    Хоразм вилоятида 14 млрд сўмга яқин бюджет маблағлари мақсадсиз сарфлангани аниқланди

    24.05.2022, 10:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ва Иордания ўртасида визасиз режим жорий қилиниши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 26 август, 15:18

    Машҳурлик чўққисида кинони тарк этган Голливуд юлдузлари

    Шоу-бизнес | 26 август, 15:10

    Ўзбекистонда ишсизлар касб ва хорижий тилларга бепул ўқитилади

    Ўзбекистон | 26 август, 14:55

    Хитой парадда АҚШга зарба бера оладиган қуролларини кўрсатади

    Дунё | 26 август, 14:45

    Иссиқ об-ҳаво қариш жараёнини тезлаштиради — тадқиқот

    Илм-фан | 26 август, 14:30

    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди

    Реклама | 26 август, 13:30

    Криштиану Роналдунинг Саудия Арабистонидаги фаолияти: ҳужумчи совринларни пулга алмаштирдими?

    Спорт | 26 август, 14:28

    Россияда қийин вазиятда қолган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 26 август, 14:20

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган экспортбоп маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди (фото)

    Ўзбекистон | 26 август, 14:07

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    Дунё | 26 август, 13:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.