• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Гуллит, Райкард, Мальдини. «Милан»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)

    1990 йиллардаги «Милан» ҳақли равишда ўша даврнинг энг яхши жамоаларидан бири саналган. «Россонерилар» икки марта Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан (1990 ва 1994 йилларда) ва яна икки бор финалга қадар етиб борган, бироқ 1993 йилда «Марсель»га, 1995 йилда эса «Аякс»га имкониятни бой бериб қўйган. Бундан ташқари, 1990 йилларда «Милан» беш марта скудеттони қўлга киритган. Хўш, клубнинг шонли тарихини яратган миланликлар ҳозир қаерда ва нима билан банд? «Милан»нинг жорий мавсумдаги чемпионлиги фонида шонли жамоани эслашнинг айни вақти.

    Паоло Мальдини, 53 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Россонерилар»нинг узоқ муддатли сардори Паоло клуб сафида ўтказилган ўйинлар сони бўйича рекордчи ҳисобланади — (901). Паоло бутун фаолиятини бир клубда ўтказган ва 41 ёшида футбол билан хайрлашган. Мальдини 2018 йилдан бери «Милан» тизимида фаолият олиб бормоқда: аввалига у клубнинг стратегик ривожланиш бўйича директори эди, ҳозир эса техник директор лавозимини эгаллаб турибди.

    Франко Барези, 62 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Барези ҳам Мальдини каби клуб рамзи ҳисобланади. Ҳатто уларнинг рақамлари (6 ва 3) клуб томонидан абадийлаштирилган. Айнан Франко ўйинлар сони бўйича «россонерилар»нинг Мальдинидан аввалги рекордчиси эди (714). Фаолиятининг охирида Барези мураббийликни бошлади, «Милан»нинг ёшлар жамоаларини бошқарди. Кейинчалик клубнинг элчиси бўлиб ишлади, ҳозирда эса клубнинг фахрий вице-президенти ҳисобланади.

    Алессандро Костакурта, 56 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан»нинг яна бир майдонда узоқ умр ўтказган футболчиларидан бири Костакуртадир. У 41 ёшида бутсиларини михга илган, 2006/2007- йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида қатнашган энг ёши катта футболчига айланганди (40 ёш, 6 ой-у, 28 кунлик). Кейинчалик бу рекорд бошқа фахрийлар томонидан янгилангани рост, аммо Алессандро узоқ умрли футболнинг ёрқин намоёндаларидан бири бўлиб қолаверади. 2018 йилда Костакурта Италия футбол федерацияси вице-комиссари лавозимига сайланган.

    Мауро Тассотти, 62 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Тассотти кўп йиллар давомида «Милан» ҳимоясининг ўнг қанотини ёпиб келган. Фаолиятини якунлаган Мауро дастлаб «россонерилар» ёшлар жамоасини бошқарди, 2000/2001 йилги мавсумда эса асосий жамоага ҳам устозлик қилди (Альберто Заккерони ишдан бўшатилгандан кейин). У кейинчалик Максимилиано Аллегри, Карло Анчелотти ва бошқа «Милан» мураббийларига ёрдам берди. 2016—2021 йилларда Украина терма жамоасида Андрей Шевченкога ассистентлик қилди, айни дамда эса «Женоа» мураббийлар штабида фаолият юритмоқда.

    Роберто Донадони, 58 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Донадони 1990 йилларда «Милан»нинг таниқли фигураларидан бири эди. Кўпинча у ярим ҳимоянинг ўнг қанотида ўйнарди, шу билан бирга бошқа позицияларда ўзини кўрсатишдан тортиниб ўтирмасди. Катта спорт билан хайрлашганидан кейин Роберто мураббийликни бошлади, А Сериянинг кўплаб жамоалари ва ҳатто Италия термасида ҳам ишлади. Донадони 2019—2020 йилларда Хитойнинг «Шэньчжэнь» клубига устозлик қилди.

    Себастьяно Росси, 57 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Деярли 22 йил давомида Себастьянонинг А Сериядаги қуруқ дақиқалар бўйича рекорди сақланиб турди: 1993/1994 йилги мавсумда у 11 учрашувда (929 дақиқа) ўз дарвозасидан тўп олиб чиқмаган. Фақатгина 2016 йилга келиб бу рекорд Жанлуижи Буффон томонидан янгиланди — 974 дақиқа. Ишончли ва барқарор ўйин кўрсатганига қарамай Росси Италия терма жамоаси сафида бирорта учрашув ўтказмаган. Фаолиятини якунлагач Себастьяно дарвозабонлар мураббийига айланди.

    Звонимир Бобан, 53 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Хорватиялик ярим ҳимоячи «Милан»да 9 йил давомида тўп тепган. Бу вақт ичида Звонимир «қизил-қоралар» билан кўплаб унвонларни қўлга киритди, жумладан, 1993/1994 йилги мавсумда Чемпионлар Лигаси бош совринини. Яқин вақтгача Бобан «Милан»да ишларди, футбол бўлимини бошқарган. 2020 йилнинг март ойида у «Милан» бош директори Иван Газидис билан келишмовчилик туфайли клубни тарк этди. Унгача эса ФИФА бош котиби ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатганди.

    Франк Райкард, 59 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    1995 йилда нидерландиялик «россонерилар»ни Чемпионлар Лигасидаги ғалабадан маҳрум қилганди. «Милан»да ўтказган беш мавсумидан сўнг Райкард ўзининг қадрдон «Аякс»ига қайтади. Ажабланарлиси шундаки, икки клуб финалда тўқнаш келиб қолади ва Франк ўша ўйинда Патрик Клюйвертга голли узатма беради — бу гол якунда Амстердам клубига ғалаба келтиради. Райкард мураббийлик фаолиятини Нидерландия терма жамоасида Гус Ҳиддинкнинг ёрдамчиси сифатида бошлайди. Франкнинг мураббийликдаги ёрқин онлари «Барселона»да ўтади: 2003—2008 йилларда ички чемпионатда икки марта ғолиблик қўлга киритилади, шунингдек, каталонлар унинг бошқарувида Чемпионлар Лигасида зафар қучади. Шундан кейин унинг ишида пасайиш кузатилади ва қатор омадсизликлардан кейин 2014 йилда мураббийликдан кетганини эълон қилди.

    Марко ван Бастен, 57 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Иқтидорли ҳужумчининг фаолияти афсуски, жуда эрта якунланган — 28 ёшда. Бунга тиззадан олинган жароҳат сабаб бўлади. Марко «Милан»нинг кўплаб собиқ футболчилари каби ўзини мураббийликда синаб кўрди: дастлаб у Нидерландия терма жамоасида, шунингдек, Эредивизиянинг бир қанча клубларида («Аякс», «АЗ Алкмаар», «Ҳеренвен») ишлади. 2016 йилдан 2018 йилгача эса ФИФАда техник директор сифатида меҳнат қилди. Шундан сўнг Марко Нидерландия телевидениесида экспертлик қилди.

    Марсель Десайи, 53 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Милан»да ўтказилган ўйинлар сони бўйича франциялик футболчи клуб тарихидаги биринчи юзталикка киради (186 учрашув, 68-ўрин). Десайи «россонерилар» ўйинчиси бўлган беш йил ичида иккита Скудетто ва Чемпионлар Лигасини қўлга киритади. Бироқ у рўйхатдагилардан фарқли равишда мураббийлик билан шуғулланмади, Десайи ҳозирда хайрия ишлари билан машғул, бундан ташқари, телевидениеда эксперт ва шарҳловчилик қилади. Марсель 2007 йилдан 2011 йилгача «Милан»нинг скаути ҳам бўлган.

    Рууд Гуллит, 59 ёш

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Гуллит, Райкард ва ван Бастен билан биргаликда «қизил-қоралар» мухлислари ҳалигача яхши хотиралар билан эслайдиган трионинг бир қисми эди. Нидерландиялик «Милан»да ярим ҳимоя чизиғида бирданига бир қанча позицияларни ёпарди (баъзида ҳатто ҳужумда ҳам). Рууд бутсиларини михга илишдан аввал мураббийликни бошлаб юборганди — у икки йил давомида «Челси»да ўйновчи-мураббий вазифасини бажаради. Кейинчалик эса 2018 йилгача Нидерландия терма жамоасида Дик Адвокатнинг ёрдамчиси бўлиб ишлади.

    Мавзуга доир: «Манчестер Юнайтед»нинг 90 йиллардаги юлдузлари ҳозир қаерда ва қандай кўринишга эга? (фото)

    23.05.2022, 23:51   Изоҳ (0)   22879
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Боруссия Д» янги бош мураббий номини эълон қилди

    23.05.2022, 21:49

    Суперлига. «Пахтакор» дербида «Локомотив»ни мағлуб этди, «Қизилқум» «Сурхон»дан устун келди, «ОКМК» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалабани илиб кетди

    23.05.2022, 21:06

    «Милан» 40 ёшли Златан Ибраҳимович билан шартномани узайтиришга тайёр

    23.05.2022, 20:02

    Роберт Левандовски қаторасига иккинчи йил «Олтин бутси»ни қўлга киритди. У Мбаппе, Бензема ва Иммобилени ортда қолдирди

    23.05.2022, 19:01

    Италия А Сериясида 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхшилари аниқланди

    23.05.2022, 17:34

    «Реал» Килиан Мбаппе трансфери барбод бўлгач, бошқа ҳужумчи излашни бошлади

    23.05.2022, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.