• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг машҳур актёрлари ҳақида ҳамкасблари нима дейди?

    Илгари юлдузлар ҳақида кўп нарса билмас эдик, энди эса севимли актёрларимизнинг, гўё улар бизнинг энг яқин дўстларимиздек, кундалик ҳаётини кузатиш имконига эга бўлдик. Уларни оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда кузатамиз. Бироқ уларнинг бир жиҳати кўпчилик учун ҳалиям ёпиқ: бу иш жараёни билан боғлиқ ҳамма нарса.

    Райан Гослинг

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Ла Ла Ленд» юлдузи Райан Гослинг ҳар доим суратга олиш майдончасидаги одамларга, айниқса, ёш ҳамкасбларига эътиборли бўлишга ҳаракат қилади. Гослинг «Ажойиб йигитлар» фильмида ишлаётганда бир нечта ёш актрисалар билан кастингда қатнашади. У ҳар бир иштирокчининг таржимаи ҳолини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, яхши тайёргарлик кўради.

    Фильм режиссёри Шейн Блек шундай дейди: «Бу ажойиб эди. У қизларнинг ҳар бири ҳақида ҳамма нарсани биларди. Улар қайси фильмларда суратга тушгани ва ҳаётлари ҳақида маълумотга эга эди. У ҳақиқатан ҳам болалар билан танишиш учун вақт ажратди. Бу жуда ажойиб эди».

    Дуэйн (Қоя) Жонсон

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Дуэйн Жонсоннинг суратга олиш майдончасида ўзида бор нарсасини бериши ва ўз устида ишлаши ҳамкасбларини ҳайратда қолдиради ҳамда илҳомлантиради. «Унинг фитнес режими ва танасига қандай ғамхўрлик қилиши мени ҳайратда қолдиради. Бу, албатта, мени илҳомлантиради», — дейди «Форсаж: Ҳоббс ва Шоу» фильмида Қоя билан бирга ишлаган Идрис Элба.

    Клаудия Шиффер

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Миш-мишларга кўра, таниқли модель ва актриса Клаудия Шиффер билан ишлаш қийин. У ходимлар билан бевосита мулоқот қилмасликни афзал кўради.

    «Клаудия Шиффернинг жуда ғалати одати бор. Унга бирор нима десангиз, у ўз ёрдамчисига жавоб беради, гўё сиз хонада йўқдек. Кейин эса ёрдамчи сизга унинг гапини такрорлайди», — деди модель ташриф буюрган муассаса ходимларидан бири.

    Том Хенкс

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Форрест Гамп» ва «Яшил мил» каби машҳур фильмларда бош ролларни ўйнаган Том Хенксни кўпчилик жуда яхши инсон сифатида гапиради. Хенкс билан «Сфера» фильмида бирга ишлаган Эмма Уотсон шундай дейди: «Мен Том Хенкс барча мақтагандек эмаслигига ишончим комил эди. У ҳамма айтганидек илтифотли бўлиши мумкин эмас. Аммо у айнан шундай эди».

    «У жуда сахий ва мулоқот қилиш осон. Унда сиз кўрмоқчи бўлган барча фазилатлар мавжуд. Бу ҳақда чин дилдан айта олганимдан жуда хурсандман, чунки агар Том бўлмаганида, қаттиқ хафа бўлардим», — дея қўшимча қилади у.

    Жорж Клуни

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тажрибали актёр Жорж Клуни ўзини янги соҳа — режиссёрликда синаб кўришга қарор қилди. Унинг «Нафис бар» фильмида бош ролни ижро этган ёш актёр Тай Шериданнинг айтишича, Клуни ёрдамини аямайдиган режиссёрлардан бири. «У одамларга ўзларини қулай ҳис қилишларига ёрдам беради», — дейди Шеридан.

    «Клуни ҳамма нарсани тушунади. У худди биргаликда рол ижро этаётганга ўхшайди ва бу жуда қизиқарли. Ўйлайманки, муносабатларимизда бошқа режиссёрлар билан бўлганидан фарқли динамика бор эди. Бу менга жуда ёқди», — дейди у.

    Расселл Кроу

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Расселл Кроу ўзи билан ишлаш қийинлиги билан танилган актёр. Кўпинча бу унинг ишига бўлган иштиёқи билан боғлиқ. «Рассел минглаб саволлар беради. Биз 6 ҳафта давомида бирга ишладик ва шу 6 ҳафтада у сценарийнинг ҳар бир сатрини ўқиб чиқди. У ҳар бир тафсилотни шубҳа остига қўяди», — дейди «Лос Анжелес сирлари ортидан» фильмида актёр билан ишлаган режиссёр Кертис Хансон.

    Кичик Роберт Дауни

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кичик Роберт Дауни нафақат экранда энг таниқли суперқаҳрамонлардан бири — Темир одамни гавдалантиради, балки Marvel олами кинои жодкорларини ҳам қўллаб-қувватлайди.

    «У жуда зўр йигит, жуда истеъдодли, тажрибали ва ҳаммага ёрдам беради. У доим ёнимда бўлди, унинг ёрдамини ҳис қилиб турдим. У ҳаммани бир жамоага йиға олишни билади ва барчага етарлича эътибор қаратилишига ҳаракат қилади», — дейди франшизада Капитан Америка ролида ўйнаган Крис Эванс.

    Уиллиам Дефо

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Роберт Паттинсон афсонавий актёр билан «Маёқ» драмасининг суратга олиш майдонида бирга ишлади. Паттинсон Уиллиам Дефонинг энергиясидан илҳомланган ва ҳатто бироз қўрқиб ҳам кетган: «Суратга олишни бошлашдан олдин тахминан бир ҳафта машқ қилдик. Уиллиам жуда кўп энергияга эга. Бу худди 6 ёшли бола билан ишлашга ўхшайди. У умуман чарчамайди».

    «Аввалига бироз қўрқдим. Биз бутун фильмни бошдан оёқ репетиция қилдик. Тугатганимиздан сўнг, у шундай деди: «Қайтадан!»  ва дарҳол яна қайтара бошлади, ажабланарлиси у ҳеч ҳам чарчамасди», — дейди у.

    Мавзуга доир:

    • Марям Узерли «Муҳташам юз йил» сериали ҳақида етарлича маълумотга эга бўлмай туриб, Хуррам Султон ролига қандай тасдиқланган?
    • Фильмлардаги режиссёрлар ўтказиб юборган ва томошабинлар томонидан аниқланган хатоликлар (фото)
    • Саратон, битлаш, қовурға синиши. «Гарри Поттер» фильмининг актёр ва актрисалари суратга олиш майдончасида дуч келган қийинчиликлар

    22.05.2022, 16:54   Изоҳ (0)   24380
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Британиялик хонанда Эд Ширан иккинчи марта ота бўлди

    22.05.2022, 11:50

    Instagram: Дилдора Ниёзова санъатни тарк этди, «Чорсу»да помидор сотаётган Наргиз Зокирова, «Миллион» концертига борган Юлдуз Усмонова

    21.05.2022, 23:17

    Instagram: Шаҳзода Муҳаммедова Америкага кетяпти, Лола Шаҳзода билан қандай муносабатда? Каниза янги машинасини кўрсатди

    20.05.2022, 22:10

    Машҳурларнинг вақт синовидан ўтган самимий ва ҳақиқий дўстлиги (фото)

    20.05.2022, 21:45

    Америкалик хонанда Рианна илк марта она бўлди

    20.05.2022, 16:47

    Instagram: Туғуруқхонадан чиққан Баҳора Арслонова, Марям Тиллаеванинг эри ҳақидаги янги баёноти, Канн кинофестивалида қатнашаётган ўзбекистонлик машҳурлар

    18.05.2022, 22:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49

    Россияда оғир ҳаётий вазиятда қолган 100 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилади

    Ўзбекистон | 17 август, 10:35

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча мукофот тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 17 август, 10:01

    Жавобидан ҳайратда қоласиз: “Сеними, шошмай тур” мультфильмида одамлар қаерга ғойиб бўлган?

    Кино | 17 август, 09:30

    Ўзбекистонда божхона органлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматлар рўйхати тасдиқланди

    Ўзбекистон | 17 август, 09:03

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.