• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    «Ўзсаноатқурилишбанк»: давлат дастурлари амалда

    Жорий йилнинг 18 май куни Миллий матбуот марказида «Ўзсаноатқурилишбанк» тизимида жорий йилнинг биринчи чорагида давлат дастурлари доирасида олиб борилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ходимлари банк томонидан 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ҳамда қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш йўлида бажарилган ишлар натижалари билан таништирилди.

    «Ҳаракатлар стратегиясидан — Тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган, 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида инсон қадрини улуғлаш ва ижтимоий ҳимоя сиёсати янада кучайтирилган. Мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш, уларни иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш, малакали тиббий ва таълим хизматлари ҳамда муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида қатор вазифалар белгиланган.

    «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан давлат дастурларига доир устувор йўналишлар ижроси йўлида фаол ишлар олиб борилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига кўра, Қорақалпоғистондаги туманлар ҳокимлари ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштирувчи муассаса сифатида, қолаверса, жорий йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар асосида алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    Бу банк масъуллари бошчилигида ҳудудлардаги ҳар бир хонадон хатловдан ўтказилиб, «оғир» маҳаллалар ва эҳтиёжманд оилаларни манзилли ўрганишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳамда аҳолининг ишсиз қатлами билан тизимли ишлашга замин яратди.

    Натижада жорий йилнинг 1 апрель ҳолатига биноан аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромад манбаларини ошириш бўйича қатор ижобий ўзгаришларга эришилди. Йигирма мингдан зиёд фуқаролар иш билан таъминланди, 1094 та юридик ва 1364 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳокимлар ёрдамчилари тавсияномалари асосида 4801 та лойиҳага имтиёзли кредитлар ажратилди.

    Тадбиркорлик йўналишида 400 га яқин кичик лойиҳалар ишга туширилиб, ҳар бир маҳаллаларда янги аёллар ва эркаклар сартарошлиги, тикувчилик, қандолатчилик ва савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилди.

    Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида, аҳоли хонадонларига 60 бош қорамол, 3528 бош қўй ва эчки, 80,6 минг бош парранда, шунингдек узум, олма, ўрик, гилос каби мевали дарахтлар кўчатлари етказиб берилди, 157 та хонадонда 4,3 гектар ихчам иссиқхона қурилди.

    «Ижтимоий ҳимоялаш борасида энг муҳим иш — бу аҳоли бандлигини таъминлашдан иборат. Зеро, кишиларнинг муқим иш жойига эга бўлиши улар учун ойлик даромад манбаини кафолатлайди. Шу боис айни пайтдаги саъй-ҳаракатларимизда бандлик масалаларига устувор аҳамият берилмоқда. Жойларда ўқув марказлари ташкил қилиниб, ишсиз аҳоли мунтазам равишда касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилмоқда, мутахассисликларидан келиб чиқиб, етакчи тадбиркорларга бириктирилмоқда, корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилмоқда», — дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси ўринбосари Ф.Абдураҳмонов.

    Бундан ташқари, ҳисобот даврида аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш мақсадида 67,1 километр узунликдаги ички таъмирталаб йўлларга шағал ётқизилди, фойдаланишда яроқсиз ҳолга келган 24 дона трансформатор, 2 980 дона сим ёғоч ва 151 дона тунги чироқлар янгисига алмаштирилди.

    «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича банкка бириктирилган 24 та туманнинг ҳар биридаги секторларда бошқарув офислари ташкил этилди. Мингдан зиёд маҳаллаларда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» «Ёшлар дафтари»га киритилган аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш мақсадида тизимли ишлар олиб борилди.

    Матбуот анжуманида «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан жорий йилнинг I чорагида қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида ҳам ахборот берилди.

    Таъкидланишича, январь—март ойларида қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан жами 5,1 триллион сўмлик, шундан 215 миллиард сўмлик маҳсулотлар маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишлаб чиқарилган. Жумладан, 2,6 миллион тонна цемент, 6,5 миллион квадрат метр қурилиш ойнаси, 4,4 миллион квадрат метр керамик плитка, 13 миллион квадрат метр гипсокартон, 610 минг ўрам гулқоғоз каби маҳсулотлар ҳам маҳаллий, ҳам ташқи бозорга етказиб берилган.

    Бунда экспорт географияси кенгайиб, маҳсулотлар Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия каби қўшни давлатлардан ташқари, янги Нидерландия, Индонезия, Туркия, Сербия мамлакатларига ҳам чиқарилган.

    Тармоқда 275 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, қиймати 35 миллион  долларлик 77 та лойиҳа ишга туширилган.

    «Бундан ташқари, 2021—2026 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати ҳам шакллантирилиб, уларнинг 698 тасини ишга тушириш учун 751,4 миллион доллар миқдорида кредит ажратилди. Шунингдек, жорий йилда 420 та инвестиция лойиҳани ишга туширган ҳолда, 15 мингдан зиёд янги иш ўрнини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар уларнинг 166 таси ташаббускорлар, инвесторлар ҳамда банк кредити ҳисобига амалиётга татбиқ этилди», — дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантириш департаменти директори Ш.Юсупов.

    Тадбирда ҳар бир ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришдан бошлаб, тайёр кўп қаватли уй-жойлар қуришгача барча жараёнларни қамраб оладиган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ҳамда замонавий уй-жой қурилиш кластерлари ташкил этилгани, улар негизида ташкил этилган корхоналарга тижорат банклари билан биргаликда қурилиш техникаси ва асбоб-ускуналарни лизинг (ёки кредит) асосида сотиб олиш учун 382 миллиард сўм миқдорида кредитлар ажратилгани маълум қилинди.

    Бугунги кунда ҳар икки турдаги кластерлар бўйича лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда, айни пайтда қурилиш ишлари бошланган Сариосиё туманидаги кичик саноат зонасини ташкил этиш ишлари йил якунига қадар Қоровулбозор, Фориш, Чуст, Пахтачи, Оҳангарон, Ўзбекистон ва Булоқбоши туманларида фаол давом эттирилади.

    Матбуот анжуманида банк масъуллари журналистларни қизиқтирган бошқа саволларга ҳам батафсил жавоб берди.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    20.05.2022, 12:00   Изоҳ (0)   26701
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Bizning Uylar Development компанияси: хонадон харид қилинг ва совғаларга эга бўлинг

    20.05.2022, 10:30

    «Капиталбанк» АТБ мижозлари онлайн НКМ’ни муддатли тўлов асосида ва фоизсиз шаклда харид қилишлари мумкин

    20.05.2022, 09:00

    INNO технопаркда «Мирзо Улуғбек ворислари» республика танлови финали старт олди

    19.05.2022, 18:00

    Тошкент шаҳри бўйлаб икки кунлик саёҳат ва Юлдуз Усмонованинг концерт дастурига ташриф буюришни хоҳлайсизми?

    19.05.2022, 15:00

    Epam Insider Tashkent конференцияси — глобал IТ компания ҳақида энг қизиқарли маълумотларни билиб олинг

    19.05.2022, 12:00

    СЭГ нефтчилари Фарғона водийсида ликвидацияга учраган иккита нефтли конни «ҳаётга қайтарди»

    19.05.2022, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.