Келиб чиқиши турк бўлган германиялик боксчи Муса Ямак 38 ёшида вафот этди.
Ямак 14 май куни Германиянинг Гархинг шаҳрида ўтказилган жангда иштирок этган. Ҳамза Вандерга қарши жангнинг 3-раундида немис боксчиси ҳушини йўқотган.
38 ёшли боксчи касалхонага етказилган, аммо у ерда ўзига келмаган ва инфарктдан вафот этган. Юрак хуружининг сабаблари ҳозирча номаълум.
Ямак профессионал фаолияти давомида 8 та жанг ўтказиб, барчасида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)