• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзтрансгаз» 2021 йилни 2,5 трлн сўм, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари эса 2,1 трлн сўм зарар билан якунлаган

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия ҳамда Энергетика вазирликларининг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш масалалари бўйича маълумот берди.

    Сўнгги 5 йилда Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажми 61 млрд кВт соатдан 72 млрд кВт соатга ёки 1,2 баробарга ошди. Бунда аҳоли истеъмоли учун етказиб берилган электр энергияси 11 млрд кВт соатдан 16 млрд кВт соатгача ёки 1,5 баробарга ўсди. Шунга қарамасдан, етказиб бериш инфратузилмаси билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги ҳисобига 2021 йилда республика бўйича электр энергиясига қондирилмаган талаб ҳисоб-китобларга кўра 2-3 млрд кВт соатни ташкил этади.

    Бундан ташқари, қуйидаги омиллар ҳисобига энерго ресурслари бозори ва энерго таъминот тизимини ислоҳ қилишнинг зарурияти юзага келмоқда:

    1. Иссиқлик электр станцияларидаги (ИЭС) энергоблокларнинг аксарияти 25 йилдан ортиқ муддатда фойдаланиб келинмоқда, уларнинг фойдали иш коэффициенти паст (25-35%) ва замонавий буғ-газ ускуналарига (фойдали иш коэфициенти – 55-60%) қараганда 2 баравар кўп ёқилғи сарфлайди. Жумладан, сўнгги уч йилда ИЭСларга электр энергияси ишлаб чиқариш учун етказиб берилган табиий газ ҳажми 15 млрд куб метрдан 17 млрд куб метрга етди. Шунингдек, ушбу даврда аҳолига етказиб берилган табиий газ ҳажми ҳам 10 млрд куб метрдан 13 млрд куб метрга кўпайди. Шуни таъкидлаш лозимки, табиий газга ички бозорнинг талабини қондириш учун экспорт ҳажмлари кескин камайди.

    Мисол учун, 2019 йилда табиий газ экспорти 12,2 млрд куб метрни ташкил этган бўлса, жорий йилда 3,3 млрд куб метр ташкил этиши режалаштирилган. Бундан ташқари, ушбу даврда табиий газнинг импорт ҳажми 0,2 млрд куб метрдан 4 млрд куб метргача ошди. Яъни, республика истеъмолчиларининг йилдан йилга ошиб бораётган талаби бозорга эркин нархларда сотиб олинадиган табиий газ ҳажми оширилиши ҳисобига қопланмоқда. Бунинг натижасида давлат бюджети ҳисобидан амалдаги субсидияланган (ёки ҳақиқий таннархидан арзонроқ) табиий газ тарифлари даражасини сақлаб туриш учун бевосита ва билвосита харажатлар ҳажми ҳам ошиб бормоқда.

    2. Мавжуд электр узатиш тармоқлари ва трансформаторларнинг асосий қисмининг қувват ўтказиш қобилияти пастлиги истеъмолчиларга электр энергиясини етарли ҳажмда етказиб бериш имкониятини бермайди. Шунингдек, электр таъминотидаги кўп сонли узилишларга ва электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари ёмонлашишига олиб келувчи тақсимловчи тармоқлар ва трансформаторларнинг юқори даражада эскирганлиги сабаб бўлмоқда. Мисол учун, бугунги кунда айрим ҳудудларда трансформаторларнинг юкланганлик даражаси белгиланган 80 фоизли техник меъёрдан юқори. Республиканинг 101 та шаҳар ва туманларида трансформаторларнинг юкланганлик даражаси белгиланган техник меъёрдан юқорилиги аҳолини ва янги инвестиция лойиҳаларини электр энергияси билан тўлиқ таъминлаб беролмаслик ҳамда ҳудудларда электр таъминотида авариялар сони ошиши хавфини келтириб чиқармоқда. Хусусан, Тошкент вилоятида трансформаторларнинг юкланганлик даражаси 95 фоиз, Андижон вилоятида 92 фоиз, Тошкент шаҳрида 90 фоиз, Наманган вилоятида 84 фоизни ташкил этади.

    3. Нархларнинг бозор механизмлари асосида шаклланмаганлиги ва асосий фондларнинг эскирганлиги соҳа корхоналари молиявий аҳволининг ёмонлашувига олиб келмоқда. Хусусан, 2021 йилни Ўзтрансгаз – 2,5 трлн сўм, Ўзбекистон миллий электр тармоқлари – 2,1 трлн сўм зарар билан якунлаган. Таъкидлаш лозимки, ушбу давлат корхоналарининг зарарлари ва уларнинг молиявий мажбуриятлари пировардида давлат бюджети харажатларининг бевосита ва билвосита ошишига олиб келмоқда. Электр энергияси нархи арзонлиги бўйича Ўзбекистон Ливия, Ангола, Судан, Қирғизистон, Зимбабве ва Тожикистондан сўнг дунёда7-ўринни эгаллайди (Қирғизистон ва Тожикистонда электр энергиясининг асосий қисми гидроэлектр станцияларида ишлаб чиқарилади, шу сабабли унинг нархи арзонроқ). Бундан ташқари, электр энергиясининг 1 кВт соатининг таннархини 800 сўм деб олсак, бир ойда ўртача 200 кВт соат электр энергияси ишлатадиган хонадон ойига 101 минг сўм, 400 кВт соат электр ишлатадиган хонадон эса 202 минг сўм миқдорида шартли субсидия олмоқда.

    Бошқача қилиб айтганда, амалдаги тарифлар асосан даромади нисбатан юқори ва мос равишда кўпроқ энергия ресурслари истеъмол қиладиган абонентларга катта миқдордаги шартли субсидия берилишига олиб келмоқда. Мисол учун: бир пайтнинг ўзида 2-3 та кондиционер, биттадан ортиқ музлаткич, компьютер ва бошқа электр жиҳозларидан фойдаланувчи, яъни тўлов қобилияти юқори хонадонлар мос равишда кўпроқ электр энергиясини сарф қиладилар.

    Натижада ушбу хонадонлар кўпроқ шартли субсидия олмоқдалар. Республикада табиий газ истеъмол қилувчи жами 4 млн абонент мавжуд. Ушбу хонадонларнинг 85 фоизи ёки 3,4 млн та абонент ойига ўртача 500 куб метргача табиий газ истеъмол қилади. Лекин, уларнинг ҳиссасига аҳоли жами истеъмолининг бор-йўғи 35 фоизи (4,5 млрд куб м) тўғри келади.

    Шунингдек, электр энергияси истеъмол қилувчи жами 7,3 млн абонент мавжуд. Уларнинг 80 фоизи ойига ўртача 200 кВт соатгача электр энергиясини истеъмол қилади. Лекин, мазкур хонадонларнинг ҳиссасига аҳоли истеъмол қиладиган жами электр энергиясининг бор-йўғи 31 фоизи (5,7 млрд кВт с) тўғри келади.

    Мисол учун, бугунги кунда 1000 куб метр табиий газнинг таннархини 1,4 млн сўм деб олсак, ўртача бир ойда 500 куб м газ ишлатадиган хонадон ойига 500 минг сўм, лекин 1000 куб метр газ ишлатадиган хонадон 2 баробар кўп ёки 1 млн сўм шартли субсидия олмоқда.

    4. Аҳоли сонининг ошиб бориши ва иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши натижасида юзага келадиган талабни таъминлаш учун энергия ресурслари ишлаб чиқаришнинг қўшимча қувватларини барпо этиш лозим. Мисол учун, 2030 йилга бориб республика истеъмолчиларининг табиий газга бўлган йиллик талаби ҳозирги 54,2 млрд куб метрдан 65 млрд куб метргача ошиши ҳисоб-китоб қилинган. Электр энергиясида эса бу кўрсаткич жорий 74 млрд кВт соатдан 110 млрд кВт соатгача ошиши кутилмоқда. Йилига 110 млрд кВт соат электр энергияси етказиб бериш учун қўшимча равишда 19 ГВт қувватли янги электр станциялари қурилиши талаб этилади. Юқорида келтириб ўтилган энергоресурслар бўйича қўшимча қувватларни яратиш учун камида 25 млрд доллар маблағлар зарур. Ваҳоланки, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖнинг амалдаги молиявий ҳолати бу қийматдаги лойиҳаларни амалга оширишга имкон бермайди. Шу билан бирга, мазкур корхоналар томонидан кредит маблағларининг жалб этилиши ўз навбатида республиканинг ташқи қарзи ҳажмининг ошишига олиб келади. Шундан келиб чиқиб, соҳага хусусий инвестицияларни, шу жумладан давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида кенг жалб этиш келажакда янги қувватларни яратишнинг бирдан-бир йўли бўлиб ҳисобланади. Бунда, энергетика соҳасига хусусий инвестицияларни жалб қилишнинг энг зарурий шарти – бу улар иштирокида ишлаб чиқариладиган электр энергиясини рентабелли, яъни фойда келтирадиган нархларда сотиш бўлиб ҳисобланади.

    Юқоридагилардан келиб чиқиб, республиканинг йилдан йилга ошиб бораётган энерго ресурслар талабини барқарор ва тўлиқ таъминлаб бориш ҳамда соҳага хусусий инвестицияларнинг кириб келишини таъминлаш учун республика энергия ресурслари бозорини босқичма-босқич ислоҳ қилиш зарур. Албатта ислоҳотларнинг ушбу ўтиш даврида аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя чоралари ишлаб чиқилмоқда. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан пенсия ва болалари учун нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қўшимча чора-тадбирлар амалга оширилади.

    Таъкидлаш жоизки, давлат томонидан энергия ресурслари нархларини «шартли субсидиялаш» амалиёти сақлаб қолинади. Бироқ, «шартли субсидиялар»ни тақсимлашда ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш мақсадида «ижтимоий норма» тизими бутун республика бўйича амалга киритилади. Маълумот учун, энергия истеъмол қилишнинг ижтимоий нормаси сифатида аҳоли томонидан имтиёзли тариф бўйича тўланадиган маълум миқдордаги энергия тушунилади. Яъни, муайян белгиланган миқдоргача нисбатан пастроқ (имтиёзли) нархда сотилади ва бу миқдордан ошиғи эркин бозор нархида сотилади.

    Энергетика соҳасидаги ислоҳотлар табиий газ ва электр энергия тарифларини ижтимоий адолат тамойиллари асосида белгилаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорларимиз учун энергия таъминотининг узлуксизлиги ва кўламини кенгайтириш учун замин яратади. Бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Барча фикр ва таклифлар ўрганиб чиқилади.

    Мавзуга доир:

    • Нефть нархи 115 доллардан ошди. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилади?
    • «Яшил» иқтисодиётга муқобил йўқ — Энергетика вазирлиги
    • «Давлат яхши бизнес вакил эмас» — Ўзбекистонда яшил технологияларни ҳаётга татбиқ этишдаги муаммолар ҳақида

    18.05.2022, 19:42   Изоҳ (0)   9823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда биринчи чоракда қанча уй фойдаланишга топширилди?

    18.05.2022, 19:20

    Тошкент деҳқон бозорларида йил бошидан буён қанча истеъмолга яроқсиз гўшт аниқлангани маълум қилинди

    18.05.2022, 19:08

    «Олдинлари хато қилсак, халқ душманига айлантиришга тайёр туришарди» — тадбиркор Ўзбекистон ҳукуматининг аввалги ва бугунги сиёсати ҳақида

    18.05.2022, 18:32

    Ўзбекистондаги энг кўп ташриф буюрувчиларга эга топ-5 музейлар рўйхати эълон қилинди

    18.05.2022, 18:18

    «Банкларда мижозларга хизмат кўрсатиш сустлигини айтмаганда, ҳеч қандай жиддий қийинчиликка дуч келганим йўқ» — Ўзбекистонга кўчиб ўтган IТ мутахассиси таассуротла...

    18.05.2022, 18:05

    Меtа корпорацияси Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказмоқчи

    18.05.2022, 17:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15

    Аризонада 18 йилда илк бор вабодан ўлим қайд этилди

    Дунё | 13 июл, 19:45

    Эрон МАГАТЭ билан “янгича форматда” ҳамкорлик қилади

    Дунё | 13 июл, 19:27

    Санкт Петербургдаги миграция марказида фуқаролар темир панжаралар ичида ётганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 13 июл, 18:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.