• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Азовсталь»даги 265 нафар украиналик ҳарбий асирликка таслим бўлди. У ердан яна бир гуруҳ ҳарбийлар эвакуация қилинди

    Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенков Мариуполдаги «Азовсталь» заводи ҳудудида қамалда бўлган украиналик ҳарбийлар асирликка таслим бўла бошлаганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Конашенковнинг сўзларига кўра, ҳарбийлар 16 майдан таслим бўлишни бошлаган. Бир кунда «Азовсталь»дан 265 киши, шу жумладан, 51 нафар оғир ярадор чиққан.

    Россия Мудофаа вазирлиги вакили жароҳатланганларга ДХР кучлари томонидан назорат қилинувчи Новоазовск касалхонасида ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлади. Асирдаги қолган аскар қаердалигига аниқлик киритмади.

    Айни вақтда ОАВлар «Азовсталь»дан украин ҳарбийларининг янги гуруҳи чиқиб кетганини маълум қилмоқда.

    Reuters агентлиги гувоҳлардан бирига таяниб хабар беришича, асирликка таслим бўлган украин ҳарбий хизматчиларидан иборат камида еттита автобус Мариуполдан чиқиб кетган.

    Агентлик, шунингдек, З ёзуви тушилган зирҳли техника ҳамроҳлигидаги автобуслар карвони суратини ҳам эълон қилди. Фотосуратга ёзилган изоҳда унинг 17 май куни олингани айтилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Reuters манбасига кўра, автобуслардаги ҳарбийларнинг ҳаммаси ҳам ярадор бўлиб кўринмаган.

    Таслим бўлган украин ҳарбийларидан иборат деб тахмин қилинаётган автобуслар «Азовсталь»дан чиқиб кетгани ҳақида «РИА Новости» ҳам ёзган. Агентлик қайд этишича, автобуслар ҳаракати бошланишидан бир неча соат аввал завод жойлашган ҳудудда ўқ ва портлаш товушлари эшитилмаган.

    Автобуслар карвони видеосини Россиянинг Шот Telegram-канали эълон қилди.

    Украина қуролли кучлари бош штаби 17 майга ўтар кечаси Мариуполдаги «Азовсталь» заводидан ҳарбийларни «қутқариш операцияси» ўтказилганини маълум қилганди, у ердан 264 киши чиқариб кетилган. Улар «айирбошлаш жараёни орқали» Украинага юборилиши айтилганди. Украина президенти Владимир Зеленский кечки мурожаатида «украин қаҳрамонлари Украинага соғ-омон ҳолда керак»лигини ва уларни қайтариш ишлари «эҳтиёткорлик ва вақт талаб қилиши»ни таъкидлаганди.

    Украиналик ҳарбийлар «Азовсталь»ни қарийб 2 ой мобайнида ушлаб турган. Россия президенти апрель охиридаёқ заводга ҳужумларни тўхтатиб, уни қамалга олишни буюрганди, аммо ўт очишлар давом эттирилган. Зеленский Мариуполдаги украин ҳарбийларининг ўлдирилиши Россия билан тинчлик музокараларига нуқта қўйишини айтганди.

    Мавзуга доир:

    • Киев «Азовсталь»даги ярадор ҳарбийларини россиялик асирларга алмаштиришни таклиф қилди
    • Украина бош вазири ўринбосари: «Азовсталь»дан аёллар, болалар ва қарияларнинг барчаси эвакуация қилинди
    • Украина ҳукумати Россия қўшинлари «Азовсталь» ҳудудига кирганини маълум қилди

    18.05.2022, 11:56   Изоҳ (0)   21509
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда аксилтеррорчилик операцияси ўтказилмоқда

    18.05.2022, 11:13

    Россия ва Украина музокаралар тўхтатилганини маълум қилди

    18.05.2022, 09:06

    Украинадаги уруш болалар ўртасида «ҳалокатли» нотўғри овқатланишни кучайтирди — ЮНИСЕФ

    17.05.2022, 23:58

    Чекловларга қарамай Хитой криптовалюта майнинги бўйича етакчилар қаторига қайтди

    17.05.2022, 22:21

    Илон Маск Twitter’ни сотиб олишига шубҳа қилмоқда — барчаси ботларнинг кўплиги туфайли

    17.05.2022, 22:10

    АҚШ гипертовушли ракетани муваффақиятли тарзда синовдан ўтказди

    17.05.2022, 21:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.