• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин МДҲга Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти ҳузурида кузатувчи мақомини беришни таклиф қилди

    Россия президенти Владимир Путин Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)га Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ)да кузатувчи мақомини тақдим этишни таклиф қилди. Ушбу таклифни у КХШТнинг 20 йиллигига бағишланган саммитда айтиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» Кремль матбуот хизматига таяниб ёзмоқда.

    Фото: «Известия»

    Фото: «Известия»

    «Бизнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги бўйича табиий шерикларимиз билан ҳамкорликни кучайтиришимиз керак. Масалан, бизнинг фикримизча — буни ҳали муҳокама қилиш керак бўлади — МДҲ учун КХШТ ҳузурида кузатувчи мақомини бериш ўринли ва тўғри бўлган бўларди», — дея қайд этди президент.

    Бундай таклиф аввал ҳам муҳокама қилинган. 2020 йил майида Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров КХШТда «ШҲТ ва МДҲга кузатувчи мақомини тақдим этиш бўйича консенсус» (умумий келишилган фикр) борлигини айтганди. Шу йил февралида МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Леонид Анфимов ҳамдўстлик КХШТда кузатувчи мақомини олишни режалаштираётганини маълум қилди.

    Саммитда Россия президенти посцовет маконидаги АҚШ биологик лабораториялари мақсади «биологик материалларни тўплаш ҳамда вируслар тарқалишининг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш» эканини айтди.

    Шунингдек, у НАТОнинг «сунъий хусусиятга эга» кенгайиши ҳақида фикр билдирди.

    Унинг сўзларига кўра, Украинада «неонатсизмнинг авжга миниши анчадан буён кузатилмоқда, бунга эса коллектив Ғарб кўз юммоқда». Владимир Путин Россияда Финляндия ва Швеция билан муаммолар йўқлигини, уларнинг НАТОга эҳтимолий қўшилиши Москва учун хавф яратмаслигини маълум қилди.

    «Аммо ҳарбий инфратузилманинг ушбу ҳудудга кенгайиши, шубҳасиз, бизнинг жавоб чорамизга сабаб бўлади, унинг қандай бўлишини бизга яратиладиган таҳдидлардан келиб чиқиб кўрамиз. Яъни, умуман олганда, муаммолар йўқ жойдан пайдо қилиняпти. Демак, бунга тегишли тарзда жавоб қиламиз», — деди у.

    Шунингдек, Россия президенти таъкидлашича, КХШТ контингенти «Қозоғистонда ҳукуматнинг хорижда туриб ҳам бошқарилган экстремистлар томонидан эгаллаб олиниши олдини олган».

    Владимир Путин КХШТ етакчиларини Украинадаги урушнинг бориши ҳақида ёпиқ режимда батафсил тарзда хабардор қилишини айтди.

    2021 йил сентябрида КХШТнинг барча олтита аъзоси (Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон) протокол имзолади, унга мувофиқ, КХШТнинг Тинчликпарварлик фаолияти тўғрисидаги битимига «мувофиқлаштирувчи давлат» тушунчаси киритилади. Ушбу давлат коллектив тинчликпарвар кучларини тузади, улар эса БМТ мандати бўйича тинчликпарварлик операциясида қўлланилади. 2022 йил апрелида ушбу қарор Россия давлат думаси томонидан ратификация қилинди.

    Мавзуга доир:

    • Россия Қозоғистондан тинчликпарвар кучларини олиб чиқишни якунлади
    • «Ўзбекистоннинг КХШТга аъзолигини тиклаш ҳуқуқий нуқтаи назардан нотўғри бўлади» — Марказий Осиё бўйича мутахассис Ойбек Сирожов
    • Тўқаев КХШТ тинчликпарвар кучларининг Қозоғистондаги миссияси якунланганини эълон қилди
    • Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Қозоғистонга ҳарбий кучларини юборди

    17.05.2022, 09:36   Изоҳ (0)   17845
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Франция ҳукуматига 30 йил ичида илк бора аёл раҳбарлик қилади

    17.05.2022, 09:06

    «Туркия Швеция ва Финляндиянинг НАТОга киришини маъқулламайди, уларнинг дипломатлари бизни ишонтиришга уринмаса ҳам бўлади» — Ражаб Тоййиб Эрдўғон

    17.05.2022, 08:45

    Байден АҚШ ҳарбийларини яна Сомалига жойлаштиришга қарор қилди

    17.05.2022, 08:24

    АҚШда 18 ёшли талаба машинада 300 км йўл босиб келиб, супермаркетда 10 кишини ўлдирди. У ҳужум қилганларнинг деярли ҳаммаси қора танли бўлган

    17.05.2022, 00:23

    Тожикистоннинг Хоруғ шаҳрида намойишчилар мэр истеъфосини талаб қилмоқда (видео)

    16.05.2022, 23:50

    Германия йил охиригача Россиядан нефть импортини тўхтатади — Bloomberg

    16.05.2022, 22:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.