Mercedes-Benz 2025 йилга келиб B тоифадаги моделлар ишлаб чиқарувини тўхтатмоқчи. Бу ҳақда «Motor» нашри хабар бермоқда.
Моделларнинг кам ишлаб чиқарилишининг сабаби аниқ — келажакда монокабларга бўлган талаб пасаяди ва потенциал харидорлар тобора кўпроқ ихчам кроссоверларга ўтишни бошлайди.
W245 индексли B синфнинг биринчи авлоди 2005 йилда сотувга чиқарилган. Ушбу модель А-Class билан бир хил платформада қурилган.
Автомобилнинг биринчи авлоди фақат олд ғилдиракка эга эди, аммо иккинчи авлод моделида вариант сифатида тўлиқ ғилдиракли узатма пайдо бўлди.
Аввалроқ Mercedes-Benz дунёдаги энг қиммат автомобилини яширин равишда сотиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)