«Лейпциг» ярим ҳимоячиси Кристофер Нкунку Бундеслигада 2021/22 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Мавсумнинг энг яхши футболчиси мухлислар (40%), клублар вакиллари (30%) ва экспертлар (30%) овозига кўра аниқланди.
24 ёшли футболчи 34 турда 20 та гол ва 13 та голли узатмани амалга оширди. Сермаҳсуллик борасида футболчи фақатгина «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовскига имкониятни бой берди. Польшалик ҳужумчи 35 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Нкунку ойнинг энг яхши футболчиси бўлиш бўйича ҳам рекорд ўрнатди. Футболчи октябрь, февраль, март ва апрель ойларида энг яхши футболчи совринини қўлга киритган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)