McDonald’s Россиядан бутунлай чиқиб кетишини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Аввалроқ компания Россиядаги фастфуд ресторанларини ёпган эди.
Россия бозоридан чиқишдан кўрилган зарар McDonald’s учун 1,2 млрд доллардан 1,4 млрд долларгача бўлиши мумкин.
Компания Россиядаги барча McDonald’s ресторанларини маҳаллий харидорга сотиш ниятида. Компания ушбу ресторанларни «деархизация» жараёнини бошламоқчи, бу эса McDonald’s номи, логотипи, брендинги ва менюсидан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади, — дейди McDonald’s.«ТАСС» хабар беришича, Россияда ресторанлар янги бренд остида иш бошлайди. Бу июнь ойининг ўрталарида содир бўлиши мумкин. Янги компанияда ҳозир Россиянинг McDonald’s’да ишлаётган жамоа фаолият олиб боради.
McDonald’s расмий баёнотидан фарқли ўлароқ, ресторанлар ва менюлар тармоғи ҳам сақланиб қолиниши айтилмоқда.
McDonald’s президенти ва бош директори Крис Кемпчинскининг сўзларига кўра, компания ўзининг барча ходимлари, россиялик етказиб берувчилар ва маҳаллий франшизаси билан фахрланади.
Шунга қарамай, биз жаҳон ҳамжамиятига содиқмиз ва ўз қадриятларимизда собит қолишимиз керак, — деди у Украинадаги ҳарбий операция фонида Россияда бизнесни олиб қолишнинг иложи йўқлигига ишора қилиб.McDonald’s Россиядаги фаолиятини тўхтатган ва 14 март куни ўз ресторанларини ёпган эди, бироқ баъзи франшиза муассасалари шу кунгача ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Россия ҳукумати аллақачон McDonald’s ўрнини маҳаллий овқатланиш тармоқлари эгаллашини билдирган.
Аввалроқ Россияни тарк этаётган халқаро компанияларда 200 мингга яқин ҳодим ишлаши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)