Европа комиссияси яқин йиллар учун Европа Иттифоқининг макроиқтисодий кўрсаткич прогнозлари устида ишламоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Янги прогнозларга кўра, Европа Иттифоқи 2022 йилги ўсиш бўйича тахминини пасайтирди ва инфляция бўйича прогнозини деярли икки баравар оширди.
Украинада уруш бошланганидан бери биринчи прогнозда ялпи ички маҳсулот 2022 йилда 2,7 фоизга, 2023 йилда эса 2,3 фоизга ўсиши мумкинлиги айтилган эди.
Бу февраль ойидаги кўрсаткичлардан 4 фоиз ва 2,7 фоизга кам.
Инфляция бўйича комиссия бу йил ва кейинги йил учун 6,1 фоиз ва 2,7 фоиз ставкаларини тахмин қилмоқда, аввалги прогнозлар мос равишда 3,5 фоиз ва 1,7 фоиз бўлган.
Апрель ойида нархларнинг ўсиши рекорд даражага етди ва йиллик ҳисобда 7,5 фоизни ташкил этди. Бу кўрсаткич Европа Марказий банки кўрсатган кўрсаткичдан деярли тўрт баравар кўп эди.
Прогнозлар якунланмаган ва улар Европа Иттифоқи ижроия органи эълон қилинишидан олдин ўзгариши мумкин.
Украинадаги уруш ва бунга жавобан жорий этилган санкциялар, энергия нархларининг кўтарилиши ва пандемиядан қутулиб қолган таъминот занжирларини кескинлаштирилиши орқали глобал иқтисодиётнинг ўсишида секинлашув кузатилмоқда.
Аввалроқ инфляция нималарга таъсир қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)