• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Бир зумда мемга айланган машҳур фильм ва сериаллардаги кадрлар (фото)

    Бугунги кунда турли хил мемлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди ва ҳар қандай нарса уларнинг манбаи бўлиши мумкин. Кўпинча машҳур фильмлар ва телесериаллардаги кадрлар мемларга сабаб бўлмоқда. Шундай кадрлардан бир нечтасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

    «Калмар ўйини»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ўтган кузда хит бўлган фильм томошабинларни нафақат инсон ҳаётининг қадр-қиммати ҳақида фикр юритишга ўргатди, балки кўплаб мемларга ҳам сабаб бўлди. Қизиқарли суратларнинг асосий қаҳрамонларидан бири умидсиз, кейин эса бирданига қувониб кетган 001 рақамли қария эди. Одатда бу мем билан қарама-қарши ҳолат тасвирланади. Масалан: «Мен кун бўйи» ва «Мен соат 2 да»; «Пул топишим керак бўлганда мен» ва «Пул сарфлашим керак бўлганда мен».

    Мемларнинг яна бири мумкатак танлови бўлиб, унда иштирокчилар карамелдан ясалган шаклни синдирмасдан эҳтиёткорлик билан кесиб олишлари керак эди. Улар ичида, айниқса, соябон кўринишидаги шакл оммалашиб кетди. Ўйинда бу энг қийини эди, шунинг учун бу тасвир хавфли ва амалга ошириш қийин бўлган нарсанинг рамзига айланди. Мисол учун:

    Ўқитувчи: «Хавотир олманг, имтиҳон осон бўлади».

    Имтиҳонда эса:

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Умуман олганда, фильмдан сўнг мумкатак жуда машҳур бўлиб кетди ва ҳатто интернетда бу ширинликларни уйда қандай тайёрлаш бўйича рецептлар пайдо бўлди.

    «Юлдузлар жанги. II қисм: Клонлар ҳужуми»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу фильмда Энакин ва Падменинг биргаликдаги пикниги саҳнасига эътибор қаратилган. Оригиналда Энакин дунёни ўзгартириш режалари ҳақида гапириб беради, аммо улар Падме ўйлагандек қизиқ бўлиб чиқмайди.

    Ушбу мем турли одамларнинг яширин ниятларини, шунингдек, беҳуда умидларни акс эттиради. Масалан: «Агар мен Word дастурида жадвални сурсам, бутун матн бузилмайдими? Бузилмайди, тўғрими? Ёки: «Мен имтиҳондаман. Миям: «Биз тайёрланганмиз, тўғрими? Хўш, шундайми?»

    «Тахтлар ўйини»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Эмилия Кларкнинг «Тахтлар ўйини»даги юз ифодалари алоҳида таҳлилга арзийди. Эпизодларнинг бирида у юзини шундай буриштирдики, бир зумда мемлар қаҳрамонига айланди. Бундай мем кимгадир тақлид қилиш учун ишлатилади. Яхши таъсир қилиши учун рақибнинг ибораси масхара қилувчи оҳангда ёзилган бўлиши керак.

    «Қасоскорлар»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу фильмда кичик Роберт Дауни Тони Старк ролида кўзларини шу қадар аниқ айлантирдики, у дарҳол барча йўналишдаги мемлар қаҳрамонига айланди. Одатда бу мем суҳбатдошга ғазаб ёки норозилигингизни ифода этишингиз керак бўлган ҳолларда юборилади. Кўпинча унга бундай ҳис-туйғуларни келтириб чиқарадиган вазиятни кўрсатадиган ёзувлар қўшилади. Масалан: «Келишган одам семизман деса, ўша туйғу».

    «Қайсарнинг қуйилиши»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Адриано Челентанонинг қаҳва ичиб, суҳбатдошига нафрат билан қараган кадри одатда кинояни намойиш қилиш учун ишлатилади: «Сиз ҳам 14 феврални интиқлик билан кутяпсизми? — Ҳа, сабрим етмаяпти!» Ёки: «Менинг совунимга кир ювмабсан ҳали» каби.

    «Лаънатланганлар ороли»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Мартин Скорсезе фильмидаги Ди Каприонинг юзидаги аламли ифода интернет фойдаланувчиларига чексиз сонли мемларни яратишга имкон берди. Оригиналида бу саҳна Ди Каприонинг Марк Руффало билан суҳбатини назарда тутган, унда иккинчиси ноқулай савол беради ва бундай қараш жавобга айланади. Одатда бундай мемлар суҳбатдошни жиддий безовта қиладиган мавзуларга жавоб тариқасида берилади. Класциклардан: «Ёзни қандай ўтказдинг?», «Имтиҳон қандай ўтди?».

    «Узуклар ҳукмдори: Узуклар биродарлиги»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўпчилик сеҳргар Гендалф ўз сафдошларини иблисдан қутқариш учун кўприкни йиқитиб, баланд овозда: «Сен ўтолмайсан!» деб бақирганини эсласа керак. Бу қичқириқ ҳам мемга айланди, мазкур мем ҳамма нарсани тўхтатиш истагини билдиради.

    «Лой»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Жеймс МакАвой қаҳрамонининг ҳожатхонада жазаваси тутади ва унинг юзида сўзсиз савол пайдо бўлади: «Нималар бўляпти ўзи?». Ушбу мем дарҳол вирусга айланди, чунки у чуқур стресс ва ҳайратланиш ҳолатини жуда яхши тасвирлайди.

    «Ўргимчак одам»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Биласизми, аслида мен ҳам олимман» — бу иборани Виллем Дафо бош қаҳрамон билан учрашганда айтади. Бугунги кунда бу мем одатда жуда шубҳали ютуқларга — ўзининг ҳам, бошқаларнинг ҳам истеҳзоли изоҳи учун ишлатилади.

    «Юлдузли йўл»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Ушбу фильмда Патрик Стюарт қаҳрамони шунчаки қўлини юзига қўяди, натижада эса бировнинг аҳмоқлиги ҳақидаги кўплаб мемларнинг қаҳрамонига айланди. «Facepalm» сўзининг энг яхши тасвири.

    «Ванда/Вижн»

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    2021 йил январь ойида Marvel’нинг комикслар асосида яратилган «Ванда/Вижн» сериали чиқди. Актриса Кетрин Хан унда асосий қаҳрамонларнинг кулгили ва бироз безор қиладиган қўшниси ролини ўйнади. Аслида эса у кучли ва қадимий жодугар бўлиб чиқади. Унинг ифодали кўз қисиб қўйган кадри сўнгги пайтларнинг энг машҳур кино мемларидан бирига айланди, бу очиқчасига фириб бериш ва вазиятга шама қилишни англатади.

    Мавзуга доир:

    • Рақсга тушаётган тобуткашлар ҳақидаги мем 1 млн долларга сотилди. Маблағнинг чорак қисми Украинага хайрия қилинади (видео)
    • «Карл, сен ҳақингда тилшунослар ҳам ёзишди. Тилчилар, Карл!» — блогер ва мемчиларнинг севимли қаҳрамони Карл ҳақида
    • Ёнаётган уй сурати 2020 йилнинг янги мемига айланди. Ҳамма гап ойнадан сакраб қочишга уринган мушукда

    13.05.2022, 11:27   Изоҳ (0)   20885
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бошқа йўналишларда ривожланмоқчиман». Дурдона Қурбонова санъатни тарк этишини маълум қилди (видео)

    12.05.2022, 11:34

    Фильмдаги қаҳрамонларининг ҳис-туйғу ва муаммоларини реал кўрсата олган маҳоратли актёр ва актрисалар (фото)

    11.05.2022, 22:45

    «Ўзини ҳурмат қилган инсон бунга рози бўлмайди». Дурдона Қурбонова ўзига бўлган ножўя таклифлар ҳақида гапирди (видео)

    11.05.2022, 18:44

    «Қасос ўти» ҳинд фильмидаги Кавита — Швета Растоги бугун нималар билан банд? (фото)

    11.05.2022, 17:54

    Кичкинтойлар учун: болаларнинг ақлий салоҳиятини ривожлантирувчи тарбиявий видео ва мультфильмлар

    11.05.2022, 10:52

    «Доктор Стренж 2» дастлабки ҳафтада 450 млн доллар тўплади

    10.05.2022, 21:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.