FIFA футбол симулятори яратувчиси ҳисобланган Electronic Arts (EА) компанияси ФИФА ташкилоти билан ҳамкорликни тўхтатганини маълум қилди.
2022 йилда ФИФА ва EА ҳамкорлигидаги сўнгги — FIFА 23 симулятори сотувга чиқарилади. Кейинги йилдан Electronic Arts ўз ўйинларини EA Sports FC номи билан ишлаб чиқаради.
Ўйинда Ultimate Team, Career Mode, Pro Clubs вa VOLTA режимлари сақланиб қолади. ЭА Спорц 19 минг футболчи, 700 та жамоа, 100 стадион ва 30 лиганинг (шу жумладан, АПЛ, Ла Лига, Бундеслига, А Серия ва MLS) лицензиясини ўзида сақлаб қолади.
Ўз навбатида ФИФА ташкилоти мазкур ном остида янги симуляторни бошқа компания билан ҳамкорликда 2024 йилдан бошлаб тақдим этишни мўлжалламоқда. Айни вақтда ташкилот йирик компания ва инвесторлар билан музокаралар олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, томонлар 1993 йилдан бери ўзаро ҳамкорликда ишлаб келаётганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)