Лондоннинг «Челси» жамоаси WhaleFin криптовалюта платформаси билан ҳомийлик шартномасини имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайти маълум қилди.
Келишув 2022/23 йилги мавсумдан кучга киради. Бу клубга 20 миллион фунт даромад олиб келиши кутилмоқда.
Қайд этилишича, томонлар январь ойида, Роман Абрамович клубни сотишга мажбур бўлишидан аввал келишувга эришган.
Аввалроқ, «Челси» америкалик тадбиркор қўлига ўтиши хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, 27 февраль куни Абрамович Украинадаги вазият туфайли «Челси» бошқарувини клуб хайрия фондига топширди. 3 март куни эса 2003 йилдан бери бошқариб келаётган жамоасини сотишга қарор қилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)