«Манчестер Сити» Англия Премьер Лигасининг қолдирилган 33-тур ўйинида «Вулверҳэмптон» устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Шаҳарликлар» АПЛнинг сўнгги 5 ўйинида «Брайтон» (3:0), «Уотфорд» (5:1), «Лидс» (4:0), «Ньюкасл» (5:0) ва «Вулверҳэмптон» (5:1) устидан йирик ҳисобларда ғалаба қозонди. Тўплар нисбати 22:2.
Англиянинг юқори дивизиони тарихида бирорта жамоа кетма-кет 5 ўйинда 3 та тўп фарқи билан ғалаба қозонмаган эди.
«Манчестер Сити» АПЛдаги кейинги ўйинини 15 май куни «Вест Ҳэм»га қарши ўтказади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)