• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шароф Рашидовга айланган Ленин, ўзини ҳоким деб аташни талаб қилганликда айбланган прокурор, сувни қадрлаш бўйича Андижон тажрибаси. Ўзбек матбуоти 11 майда нималар ҳақида ёзган?

    Тарих — ҳаёт такрорлардан иборат экани ҳақида сабоқ берувчи энг яхши устоз; ҳар кунлик бу сабоқлардан доим ҳам вақтида ва тўғри хулосалар чиқарилмаса-да, тарих барибир энг яхши устозлигича қолаверади.

    Ҳам Ўзбекистоннинг, ҳам жаҳоннинг бундан 90, 60 ва 30 йил аввалги манзарасига ўзбек матбуоти кўзи билан имкон қадар назар солиш ҳам қизиқ, ҳам фойдали кўринди. Бундан ўн йиллар аввал айнан бугунги санада нималар бўлган, давр матбуоти улар ҳақида нима деб ёзган, жамоатчиликнинг муносабати қандай эди — буларнинг барини «Кун матбуоти тарихи» рукни орқали кузатиб бориш мумкин.

    Рукн материаллари ҳар куни тонг соат 7:30 да эълон қилинади.

    Ленин проспектидаги вазирликлар биноси олдидан ўтиб кетаётган, ён томонига «Тошкентга 2000 йил» деб ёзилган трамвай, 1983 йил. Ушбу проспект номи 1992 йил май ойида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси деб қайта номланган.

    Ленин проспектидаги вазирликлар биноси олдидан ўтиб кетаётган, ён томонига «Тошкентга 2000 йил» деб ёзилган трамвай, 1983 йил. Ушбу проспект номи 1992 йил май ойида Шароф Рашидов шоҳ кўчаси деб қайта номланган.
    Фото: Tashkent Retrospective

    90 йил аввал. 11 май, чоршанба

    «Қизил Ўзбекистон»да бутун бошли «Муштумзўр ва унинг агентларига қарши» рукни. Хулоса шуки, «раён ташкилотлари бу ҳақда кескин чора кўриш билан муштумзўр қўлтиқчиларига омонсиз зарба бериши керак!».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 май сонидан лавҳа

    Франция президенти Пол Думернинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишнинг янги тафсилотлари: «Горгуловни жинни қилиб кўрсатиш йўлида янги уринишлар» деб номланган хабарча шу ҳақда. «Француз матбуотининг билдиришича, Горгулов сўроқ вақтларида гўё индамай турар эмиш».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 май сонидан лавҳа

    Шарқдан хушхабарлар (лекин узоққа чўзилмайди): «Хитой билан Япония ўртасида яраш битими. Хитой қўшини аввалги позицияларида қолади, япон қўшини сеттлмент тупроғига кўчирилади».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 май сонидан лавҳа

    «Қизил Ўзбекистон»нинг сўнгги, 4-саҳифасида прокурор Бадриддинов иши бўйича суд тафсилотларининг берилиши бир ҳафтадан бери одатга айланган. Хабар беришларича, 9 майдаги суд мажлисида гувоҳ Саъдиев сўзга чиқиб, жумладан шундай деган: «Бадриддинов 1921 йилда Андижонда соқчилар бошлиғи инқилобий қўмитанинг раис муовини бўлиб турганда, ўзини Андижон ҳокими-ноиб деб номлантирди. У шу билан инқилоб даврида ҳам чор монархияси усули идораси ва унинг манфур маъмурларининг манфур номларини меҳнаткаш омманинг миясига сингдиришга уринди».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1932 йил 11 май сонидан лавҳа

    60 йил аввал. 11 май, жума

    СССР Олий Советидаги катта мажлислар тугади, май байрамлари ўтди, ўзбек совет газеталари эса одатий тартибда ишлашга қайтмоқла. Масалан, «Қизил Ўзбекистон»нинг 1-саҳифаси пахта далаларидан репортажларга тўла. «Турсуной даласида» фотолавҳаси — шулардан бири.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 11 май сонидан лавҳа

    «Сувни қадрлайлик» — газетанинг шу сонидаги бош материал, мавзуси сарлавҳадан аён. Мақоланинг бир ўрни эътиборга молик: «Ўтган йили Андижон областида сувдан фойдаланишда яхши ташаббус кўрсатилди. Бу ерда сувдан раёнлараро ва хўжаликлараро навбатлаб фойдаланиш тадбирлари амалга оширилди. Бу эса сув танқислигини анча енгил имкониятини берди. Андижонликларнинг бу ташаббусини кенг оммалаштириш зарур». Бир сўз билан айтганда — навбатдаги «Андижон тажрибаси».

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 11 май сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Гуангчжоуда масофавий таълим йўлга қўйилган, Жанубий Вьетнамда минтақага Америка қўшинлари киритилганидан бери АҚШнинг 22-самолёти қулаган, Мисрда эса Асуан тўғони қурилмоқда.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 11 май сонидан лавҳа

    2022 йилда ўқиганингда, илова қилинган суратни кўрганингда, ичинг ачийдиган материал: «Мўйноқ балиқ заводи коллективи аҳолига кўплаб балиқ етказиб бериш учун курашмоқда»; суратда эса тўр балиққа тўла, фондаги катта сув — Орол денгизининг охири кўринмайди. Бундан 60 йил аввал Ўзбекистонда ҳам бутун бошли денгиз бор эди.

    «Қизил Ўзбекистон» газетасининг 1962 йил 11 май сонидан лавҳа

    30 йил аввал. 11 май, душанба

    Тошкент шаҳар ҳокими Атҳамбек Фозилбеков пойтахтдаги кўплаб жой номларини ўзгартириш тўғрисидаги навбатдаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, Ленин проспектининг номи Шароф Рашидовга, Энгельс кўчасининг номи Амир Темурга, Луначарский шоссесининг номи Буюк Ипак йўли кўчасига, Куйбишев шоссесининг номи Фарғона йўлига алмаштирилди. Халқлар дўстлиги саройи ва Тошкент метрополитенидан Ленин номи олиб ташланди. Куйбишев майдонининг Дархон, Калинининг майдонининг Эски Жува деган тарихий номлари қайта тикланди. «Искра» кинотеатрига 1992 йилда таваллудининг 200 йиллиги нишонланадиган Нодирабегим номи берилди.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 11 май сонидан лавҳа

    Нодирабегим тилга олинган экан, ёш олималарнинг давра суҳбати сифатида берилган «Биз — катта кучмиз, дейишмоқда шаҳримиз ёшлари» материалидаги филология фанлари номзоди Малоҳат Абдураҳмонованинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир, балки; унинг ёзишича, Шоҳойи Даҳмага кўмилган жасад айнан Нодирабегимники бўлмаслиги ҳам мумкин.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 11 май сонидан лавҳа

    «Шаҳримиздаги Улуғбек номидаги маданият ва истироҳат боғида билярднинг америкача тури бўйича журналистлар ўртасида Ўзбекистон биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди». Шоҳсупадан ўрин эгаллаган ғолиблар номи билан танишинг: Абдуҳаким Даминов, Рихситилла Умаров, Алимурод Мамадаминов ва Дмитрий Михайлов.

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 11 май сонидан лавҳа

    Хорижда нима гап? Тоғли Қорабоғда вазият ғоят кескинлашиб кетган, хусусан, «арман жангарилари Шуша шаҳрини эгаллаганлар».

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 11 май сонидан лавҳа

    Афғонистон пойтахти Кобулда эса, аксинча, вазият аста-секин изига туша бошлади (аммо қачонгача — ҳеч ким билмайди).

    «Тошкент оқшоми» газетасининг 1992 йил 11 май сонидан лавҳа

    Мавзуга доир:

    • Афғонистон томонидан хавф солаётган қанотли ёв, Қўқонда Ленин ўрнига Мунаввар қори, тўрткўллик боғча болалари учун «Волга». Ўзбек матбуоти 10 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Ўзбекистон парламентининг тожикистонликларга мурожаати, Франция президентининг ўлдирилиши, «ҳаётни яхшилаш»га халал бергани учун тўхтатилган «Озод Бухоро». Ўзбек матбуоти 9 майда нималар ҳақида ёзган?
    • Президент Каримовнинг 9 май табриги, андижонлик миллионер билан ҳамтовоқликда айбланган прокурор, «журналистика дангаса ва текинхўрларга қарши ўт очиши керак!». Ўзбек матбуоти 8 майда нималар ҳақида ёзган?
    Ушбу материал ҳуқуқлари муаллифларида сақланган ҳолда эълон қилиш шарти билан «Дарё» интернет-нашрига тақдим этилди. Лойиҳанинг ушбу сонини тайёрлашда кўрсатган ёрдами учун «Турон» ахборот-кутубхона марказига миннатдорлик билдирамиз.

    11.05.2022, 07:30   Изоҳ (0)   78461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.