Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Microsoft корпорациясининг асосчиси, дунёдаги энг бой одамлардан бири Билл Гейтс COVID-19 юқтириб олди. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’да маълум қилди.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«COVID-19 учун топширган тестим мусбат чиқди, касалликнинг енгил  симптомларини бошдан кечиряпман ва мутахассисларнинг маслаҳати билан ўзимни изоляцияга олдим», — деб ёзди у Twitter’да.

Миллиардернинг сўзларига кўра, у илгари коронавирусга қарши эмланган, бустер дозани ҳам олган.

10 май куни НАТО матбуот котиби Оана Лунгеску альянснинг бош котиби Йенс Столтенберг ҳам коронавирус билан касалланганини маълум қилди.

«НАТО бош котиби Йенс Столтенбергда COVID-19 тести мусбат чиқди», — деб ёзди Лунгеску Twitter’да.

Вакилнинг сўзларига кўра, Столтенберг касалликни енгил ўтказмоқда, у масофадан туриб ишлашда давом этади.

Столтенберг тўлиқ эмланган ва бустер дозани ҳам олган, дея қўшимча қилди Лунгеску.

Аввал АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен, Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки, Пентагон раҳбари Ллойд Остин коронавирусни бошдан кечиргани, Уэльс шаҳзодаси Чарльзда иккинчи марта коронавирус аниқлангани, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Киевга сафаридан сўнг омикронга чалингани ҳақида хабарлар берилганди.

 

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда 6 декабрь ёғингарчиликсиз ўтиши кутилмоқда
Маҳаллий
«ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшу...