Lifehacker нашри парҳездагилар учун ажойиб рецепт билан бўлишди. Бир нечта маҳсулотлардан ташкил топган товуқли котлет атиги 158 ккални ташкил этади.
Керакли маҳсулотлар:
- товуқ филеси — 500 грамм;
- пиёз — 1 дона;
- ёғли творог — 200 грамм;
- тухум — 1 дона;
- кўкат, туз ва зираворлар.
- Товуқ филеси ва пиёз гўшт майдалагичдан ўтказилади.
- Барча керакли маҳсулотлар аралаштирилади.
- Қўллар сув билан намланиб, котлетлар ясалади.
- Тованинг ўзи юқори оловда қиздирилади ва котлетлар қизаргунча димлаб пиширилади.
- Котлетларнинг ҳар икки томони шу тарзда тахминан 10 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)