«Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳолад фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттиради.
The Guardian нашрининг хабар қилишича, норвегиялик футболчи «шаҳарликлар» сафида ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош олади. Шунингдек, турли бонус пуллари ҳам назарда тутилган. Шартнома беш йиллик бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ Ҳоланд «Манчестер Сити»да ҳафтасига 500 минг фунт маош олиши ва бу борада АПЛ етакчисига айланиши айтилганди. Айни вақтда Премьер Лиганинг энг юқори маош олувчи футболчилари — Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») ва Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») ҳафтасига 385 минг фунтга эга бўлади.
Ҳоланд «Манчестер Сити» билан келишувга эришгани ва янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтгани хабар қилинганди.
21 ёшли футболчи жорий мавсум Бундеслигада 23 та ўйин ўтказиб, 21 та голга муаллифлик қилди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)