Шавкат Мирзиёев Яшнобод туманининг «Аҳмад Яссавий» маҳалласида бўлиб, оммавий ахборот воситалари ходимлари билан суҳбатлашди, деб хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Президент «Уч авлод боғи» ҳақида гапириб ўтди.
«Аввал бу жойлар нообод жойлар эди. Ҳозир эса анча чиройли бўлди. Бу ердаги аҳоли ҳам анча хурсанд бўлди. Экология масаласи ҳам бор бунда. Масалан, ҳозирги иссиқ ҳаво ўтган йили 10 июнда бўлган эди. Бу ер эса салқин, инсонлар учун қулай жой бўлди», — деди давлат раҳбари.
Шунингдек, президент оммавий ахборот воситалари бўлаётган ислоҳотларни халқимизга етказиб берадиган асосий куч эканлигини айтди.
«Ҳар бир соҳага алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳам кўряпсизлар. Биз ҳозирги ишларни биргаликда амалга оширяпмиз. Инсонларга бу ишларни аниқ, оддий тилда тушунтириб берсаларингиз, улар билишади, ҳаётдан миннатдор бўлишади. Сизлар билан суҳбатлашсам, мен ҳам куч оламан», — дейди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ (0)