Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида ҳаракат қилаётган ўзбекистонлик Элнур Абдураимов (9-0, 8 КО) 7 майдан 8 майга ўтар кечаси Лас-Вегасда (АҚШ) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.
Ўзбекистонлик боксчига бу жангда кубалик Мануэль Корреа (11-1, 7 КО) рақиб бўлди. Элнур қарама-қаршиликни фаол бошлади ва рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратди. Жанг видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Шу тариқа Элнур проф боксдаги кетма-кет 9-ғалабасини тантана қилди. Қайд этиш керак, ғалабаларнинг саккизтаси нокаут билан қўлга киритилган.
Мазкур бокс оқшомида яна бир ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов иштирок этади. Унга мексикалик Кристиан Гомес рақиблик қилади. Жанг 05:00 дан кейин бошланиши режа қилинган.
Изоҳ (0)