АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида 8 май тонгида профессионал бокс мусобақаси бўлиб ўтди.
Кечанинг марказий жангида ярим оғир вазн тоифасида WBO камари соҳиби Дмитрий Бивол (20-0, 11 КО) супер ўрта вазн тоифаси мутлақ чемпиони Сауль Альваресга (57-2-2, 39 КО) қарши рингга кўтарилди.
12 раундга мўлжалланган баҳс тўлиқ давом этди ва якунда Бивол очколари ҳисобига кўра (115-113, 115-113, 115-113) ғалаба қозонди. Россиялик боксчи ўзига тегишли бўлиб турган камарни муносиб ҳимоя қилди.
Канело эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятини қабул қилди. У 2013 йил сентябрида Флойд Мейвезерга очколар ҳисобида ютқазганди.
Жанглар видеосини бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
Изоҳ (0)