• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ҳамон оила қурмай, оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    Инсон ҳамиша ўз бахтини кутиб яшайди. Афсуски, баъзан кутиш онлари узоққа чўзилиши, йиллар ҳаш-паш дегунча ўтиб кетиши ҳам мумкин. Ўзбек санъатининг бир гуруҳ қизлари ҳам анча йиллардан буён оқ отдаги шаҳзодаларини кутиб яшамоқда.

    Озода Нурсаидова — 48 ёшда

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    Фото: Instagram / @ozodaofficial

    Хонанда Озода Нурсаидова октябрь ойида 48 баҳорни қаршилайди. Унинг тўйи ва оммадан яшираётган фарзанди билан боғлиқ миш-мишлар бир неча марта тарқалган. Бироқ хонанда ушбу гап-сўзларни рад этиб келади. Унинг ёнида юрадиган Абдуллоҳ исмли бола хонанданинг эмас, синглиси Нилуфар Нурсаидованинг фарзанди ҳисобланади.

    Хонанда интервьюларининг бирида шахсий ҳаёти ҳақидаги саволга қисқагина қилиб «Шахсий ҳаётим бор, лекин уни оммага кўрсатгим келмайди», — дея  жавоб берганди.

    Манзура  — 44 ёшда

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Фото: Instagram / @manzura_singer

    Хонанда Манзура 2022 йилнинг 21 февралида 44 ёшни қаршилади. Бир неча йил аввал у машҳур режиссёрнинг турмуш ўртоғи экани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Аммо хонанда бу каби миш-мишларга ойдинлик киритмаган. Фақатгина у онаси ва севимли мушуги билан бирга яшашини маълум қилган.

    У 2020 йилда Instagram саҳифаси орқали турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини билдирган эди.«Инсоннинг ҳаётида, албатта, дўстлари бўлади, фақат биз буни ҳар доим ҳам англамаймиз. Энг яқин дўст — бу сенинг ота-онанг. Улар дунёдан ўтганидан кейин сенга ҳамиша ҳамроҳ ва дўстинг Аллоҳ.

    Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажакдаги тақдирини ўйлаб, Аллоҳга омонат қилиб, дунёдан ўтади. Ҳаракат қилинг, имкон қадар улар билан вақт ўтказишга ва яна уларни рози қилишга.
    Ота-она шундай неъматки, қанақа бўлишингдан қатъи назар улар сени яхши кўраверади. Бошқаларнинг гапидан хулоса қилиб, сенинг яқининг бўлиб, душманлик қилмайди.

    ‘Нега фарзандинг йўқ, нега турмушинг йўқ?’ деб сендан қайта-қайта сўраб, дилингни вайрон қилмайди. Ота-она сенга Худодан хотиржамлик, гуноҳларингни афв этишини сўраб, сен учун жаннатлардан қасрлар сўрайди», — деганди хонанда.

    Ирода Носирова — 41 ёшда

    Фото: Instagram / @iroda_nosirova20

    Фото: Instagram / @iroda_nosirova20

    Актриса ва бошловчи Ирода Носирова бу йил 41 баҳорни қаршилади. У ҳали оила қургани йўқ. Миш-мишларга қараганда, унга машҳур хонандаларнинг бири совчи жўнатган. Қандайдир сабабга кўра Ирода унинг таклифини рад этган. Телебошловчи «Дарё»га берган интервьюсида нега турмушга чиқмаётгани ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берган.

    —  Менда ёшлигимдан «Мен кеч турмушга чиқаман» деган фикр бўлган, очиғи негалигини ўзим ҳам билмаганман. Шундан кейин биз вояга етиб, дугоналарим турмушга чиққандан кейин уларнинг ҳаётини, турмушини кузатганимдан кейин турмушга чиқиш фикри режаларим сўнгига ўтиб қолган. Ўша пайтда турмушга чиқишдан қўрқиб қолганман.

    Совчилар келганда билмадим, нималардир деб қайтариб юборардик. Менда турмушга чиқишга кучли хоҳиш бўлмаган. Масалан, қизлар турмушга чиқишни хоҳлайди, келин кўйлак кийишни исташади, лекин менда нимагадир шундай хоҳиш-истаклар бўлмаган. Ҳалигача ҳам келин образида ўзимни тасаввур қилолмайман.

    Ҳамма нарса Аллоҳдан. Мен у сабаб, бу сабаб деяпман, балки шу сабаблар бўлмаслиги мумкин. Чунки пешонага ёзилганини фақат Аллоҳ беради. Нимага бу ризқ сизга берилмаганини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмас экан. Кимгадир аввалроқ берилади, кимгадир кейинроқ, кимгадир, умуман, берилмас. Шунинг учун Аллоҳга беҳисоб шукр қиламан. Ҳеч ҳам хафа эмасман. Нимадандир камим бор деб ҳис қилмайман. Чунки менда хоҳлаган пайтим турмушга чиқиб кетиш имконияти бор. Бўлган ҳам, — дейди Ирода Носирова.

    Муниса Ризаева — 36 ёшда

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Фото: Instagram / @munisarizaeva

    Машҳур хонанда ва тадбиркор Муниса Ризаева октябрь ойида 36 ёшни қаршилайди. Унинг тўйи билан боғлиқ гап-сўзлар бир неча бор тарқалган. Ҳатто 2014 йили Муниса Ризаеванинг қўлини хонанда Жасур Ғойипов сўраганди. Афсуски, орадан кўп вақт ўтмай ижодкорларнинг муносабати бузилганди.

    2021 йилнинг январь ойида Муниса Ризаева Instagram орқали турмушга чиқаётганини маълум қилганди.

    «Оддий, яхши инсон. Мени яхши кўрадиган. Мендан кичкиналар. Мен учун ҳамма нарсага тайёрлар. Энг асосийси, менга ижод қилишга, қўшиқ айтишга рухсат берадилар. Улар санъат соҳасидан эмас», — деганди хонанда.

    Кейинроқ эса хонанда ушбу сўзлари ҳазил эканини айтган.

    Мунисанинг онаси Дилором Ризаева интервьюларидан бирида қизининг ҳалигача оила қурмаётгани сабабига тўхталганди.

    «Муниса иккита олий маълумотли қиз. Шундай даражага эришган қиз. Совчилар келишади Қашқадарёдан, Сурхондарёдан. Олий маълумоти йўқ. Мен ёмон демайман уларни. Яхши-яхши оилалардан келишади. Лекин маълумот, илм даражаси ҳар хил. Муниса ‘Ойи, бу инсон менга қизиқ эмас, турмуш ўртоғим мендан ақллироқ бўлиши керак. Мен ишимда лидерман, лекин турмушда ҳам лидер бўлишни истамайман’, дейди. Яқинда битта яхши оиладан совчи келди. Муниса танишиб, гаплашиб юрди. Бироз вақтдан сўнг ‘Муниса қўшиқ айтмасин, саҳнани ташласин’, дейишди. Ваҳоланки, улар совчи бўлиб келишаётганида билишган-ку, қаерга келаётганини. Муниса уларга ҳам рад жавобини берди», — деган эди Дилором Ризаева.

    Шунингдек, хонанданинг онаси Муниса турмушга чиқмоқчи бўлган йигитларга қўйиладиган талабларни ҳам санаб ўтганди.
    «Биринчи ўринда олий маълумотли бўлиши керак. ‘Агар олий маълумоти бўлмаса, кўришмайман ҳам, гаплашмайман ҳам’, дейди Муниса. Иккинчидан, маълумоти бор, шу ёшгача нимага эришгани муҳим. Чунки Мунисанинг ўзи 34 ёшда, унга уйланмоқчи бўлган йигитлар камида 34 ёки 35 ёшда бўлиши керак», — деганди Дилором Ризаева.
    Ситора Фармонова — 38 ёшда

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    Фото: Instagram / @sitorafarmonovaofficial

    Актриса Ситора Фармонова 2022 йилнинг 20 августида 38 ёшни қаршилайди. У ҳам ҳамон оқ отдаги шаҳзодасини кутаётганлардан.

    Актрисанинг онаси Замира Фармонова кўрсатувларнинг бирида таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берганди.

    «Азиз Раметов бир неча марта қизимга уйланиш нияти борлигини айтган. Онажон, хўп денг, қизингизга уйланаман, совчи юбораман, у билан неча йилдан бери бир-биримизни таниймиз, характеримизни биламиз, деган. Лекин тақдир экан. Аллоҳим буларнинг юлдузларини бир-бирига ўхшатмади. Азиз Раметов жуда яхши бола, унинг онасини танийман, жуда яхши инсон, — дейди Замира Фармонова.

    Шунингдек, актрисанинг онаси қизининг нима сабабдан ҳанузгача турмушга чиқмаётгани ҳақида ҳам гапирди.

    «Ситора қизим мен ишимни биринчи ўринга қўяман, карьера қиламан, деб меҳнат қилиб юрди. Ситорага совчи қўйган йигитлар битта шарт қўйди: ‘Санъатингизни ташлайсиз’, деган. Қизим шунча йил меҳнат қилдим, турмушга чиқаман деб, санъатни ташламайман, деб кўнмаган», — дея сўзларини давом эттиради Замира Фармонова.

    Суғдиёна Азимова — 36 ёшда

    Фото: Instagram / @sugdiona_aziimova

    Фото: Instagram / @sugdiona_aziimova

    Актриса ва стилист Суғдиёна Азимова 2022 йилда 36 ёшни қаршилайди. Актриса интервьюларидан бирида оқ кўйлак кийишдан умидини узгани ҳақида гапирган эди.

    — Оқ кўйлак кийиб келин бўлишдан умидимни уздим. Билмадим бу ёғига ҳаётим қандай бўлади, аммо бу ёшда мени кимдир катта тўй қилиб уйланишига ҳам ишонмай қўйдим, — дейди.

    Феруза Норматова — 33 ёшда

    Фото: Instagram / @feruzanormatova

    Фото: Instagram / @feruzanormatova

    Маҳоратли актриса Феруза Норматова бу йил 33 ёшни қаршилайди. Афсуски, у ҳам ҳамон оила қургани йўқ. Актрисанинг Шаҳзод Султонов билан яқинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо ҳозирча тўйдан дарак йўқ.

    Актриса Instagram орқали «Ўзингиздан 1-2 ёш кичик бўлган инсонга турмушга чиқармидингиз?» деган саволга қуйидагича жавоб берганди.

    «1-2 ёш кичкина бўлса ҳам турмушга чиқавераман, фақат ўзимни одамим бўлсин. Фақат мени севсин. Шундай одам бўлса ёшининг ҳам фарқи йўқ», — деб ёзганди Феруза Норматова.

    Юлдуз Ражабова — 33 ёшда

    Фото: Instagram / @yulduzrajabovaofficial

    Фото: Instagram / @yulduzrajabovaofficial

    Йил сўнггида 33 баҳорни қаршилайдиган актриса Юлдуз Ражабованинг шахсий ҳаёти ҳам доимгидек сокин. Фақатгина «Мендирман Жололиддин»сериалининг тақдимот маросимида бош роллар ижрочилари Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ўртасида ўзаро илиқ, дўстона ва самимий муносабатлар борлиги кўзга ташланди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    2021 йилнинг 23 декабрь куни актёр саҳифасига Юлдуз билан тушган суратини жойлаб, «Туғилган кунинг билан, севгилим», деб уни таваллуд куни билан табриклади.

    Шаҳло Аҳмедова — 28 ёшда

    Фото: Instagram / @shahloahmedova

    Фото: Instagram / @shahloahmedova

    Хонанда Шаҳло Аҳмедова тез орада 28 ёшни қаршилайди. Хонанда ҳозирча оила қурмаган. Ҳамиша ижоди каби сирли бўлишга интиладиган ижодкор шахсий ҳаётини ҳам оммадан яширади.

    Боксчи Шаҳрам Ғиёсов билан бирга тушган суратларини  тез-тез Instagram саҳифасига жойлайдиган Шаҳло Аҳмедовадан мухлислар  «Агар Шаҳрам Ғиёсовга турмушга чиқсангиз, тўйга чақирасизми?» деб савол йўллашганди.

    «Мен унга турмушга чиқмайман, биз ахир дўстмиз-ку! Бунақа гапларни ёзишни бас қилинг, илтимос», — деб ёзган Шаҳло Аҳмедова.

    Луиза Расулова — 27 ёшда

    Фото: Instagram / @luiza_rasulova

    Фото: Instagram / @luiza_rasulova

    Актриса Луиза Расулова бу йил 27 ёшни қаршилайди. Актриса ҳам шу пайтгача оила қурмаган. Луиза сўнгги пайтларда фильм ва сериалларда суратга тушмаётган бўлса-да, бир неча лойиҳаларда бошловчилик қилмоқда. Шунингдек, у ўзининг шахсий брендига асос солган бўлиб, аёллар гўзаллигига ҳисса қўшувчи биофаол қўшимчалар сотувини йўлга қўйган.

                  Мавзуга доир:

    • Ҳечдан кўра кеч: 40 ёшдан кейин турмуш қурган Болливуд юлдузлари
    • Болливуднинг 30 дан ошган, боши очиқ актрисалари (фото)
    • Турмуш ўртоқ сифатида оддий йигитларни танлаган ва бундан пушаймон бўлмаган юлдузлар

    04.05.2022, 20:43   Изоҳ (0)   229712
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Муниса Ризаева гаражидаги қимматбаҳо автомобиллар, Умрадан қайтган Райҳон Уласенова, фарзандли бўлган санъаткорлар

    03.05.2022, 22:24

    Образидаги ноодатий аксессуар туфайли ҳаммани ўзига қаратган Голливуд юлдузлари (фото)

    03.05.2022, 21:54

    Бир неча йиллик танаффусдан сўнг яна экранларга қайтган жаҳон киноси юлдузлари (фото)

    02.05.2022, 14:40

    Instagram: АҚШда имтиҳон топшираётган Гулчеҳра Эшонқулова, операцияни бошдан кечирган Муяссар Бердиқулова, отасига Malibu совға қилган блогер

    01.05.2022, 22:16

    Киногигантлар: Голливуднинг энг бўйи баланд актёрлари (фото)

    01.05.2022, 18:15

    Муниса Ризаева 500 минг долларлик квартираси, мухлисининг 1 млн долларлик таклифини рад этгани, бир йилда иккита инсультни бошдан кечирган ҳақида гапирди (видео)

    01.05.2022, 15:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.