• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ички туризмни ривожлантиришга масъул ташкилотлар белгиланди

    «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туризмни ривожлантириш учун масъул ташкилотлар белгиланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги хабар қилди.

    Қайд этилишича, қуйидагиларга туризм йўналишлари бўйича масъул ташкилот ваколатлари берилган:

    • Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги — ёшлар, айниқса, таълим муассасалари ўқувчи-талабалари учун туризмнинг тарихий билим берувчи, маданий-кўнгилочар, экстремал, экологик, этно ва пляж туризми турлари бўйича;
    • Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги — меҳнат, маҳаллалар жамоалари учун туризмнинг ишбилармонлик, экстремал, экологик, агро, этно, гастрономик турлари бўйича;
    • Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги — хотин-қизлар учун туризмнинг зиёрат, маърифий, ижтимоий, маданий-кўнгилочар, экологик, этнотуризм турлари бўйича;
    • Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва «Нуроний» жамғармаси — фахрийлар, нуронийлар ва пенсионерлар учун зиёрат, тиббиёт, соғломлаштириш туризми.
    Президентнинг «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига кўра, юқорида номлари келтирилган масъул ташкилотлар ўз йўналишлари бўйича ҳар йили иш берувчилар билан биргаликда ходимларни республика бўйлаб саёҳатга чиқиши учун саёҳат графикларини тасдиқлаш ҳамда саёҳатни амалга оширишни таъминлаши керак бўлади.

    Қарор билан «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида ички туризмни ривожлантиришни мувофиқлаштириб бориш учун масъул этиб Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгиланган.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда жамоа шартномаларига ходимлар учун йилига бир маротаба маҳаллий саёҳатга чиқиш қоидаси киритилади
    • Ўзбекистонда туризм магистрали бўйлаб 31 та шаҳар ва туманларда карвонсаройлар қурилади
    • Ўзбекистондаги ҳар бир вилоятда туристлар учун жозибадор бўлган камида 20 миллион долларлик 1 тадан йирик лойиҳа бошланади

    05.05.2022, 08:35   Изоҳ (0)   10859
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон мамлакатга киришда коронавирусга қарши эмланганлик сертификатини кўрсатиш талабини бекор қилди

    05.05.2022, 08:02

    Отувга ҳукм қилинган новвойлар, Паркентга май ойида ёғган қор, америкаликлар ёрдамисиз жиловланган Мингбулоқ. Ўзбек матбуоти 5 майда нималар ҳақида ёзган?

    05.05.2022, 07:30

    Тошкентда фуқарони 4 минг доллар эвазига Швецияга ишга юборишни ваъда қилган шахс аниқланди

    05.05.2022, 07:20

    Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси аралашуви билан бухоролик икки нафар аёл қамоқдан озод қилинди

    05.05.2022, 06:30

    Венгрия ОТМларида ўзбекистонлик талабаларнинг таълим олиши учун қўшимча стипендиялар ажратилади

    05.05.2022, 06:00

    Қамчиқ довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди

    05.05.2022, 00:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.