АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенда COVID-19 тестининг натижаси мусбат чиқди, у касалликнинг енгил аломатларини ўтказмоқда. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс маълум қилди.
«Давлат котиби Энтони Блинкен коронавирус учун ПЗР тестидан мусбат натижа билан ўтди. Котиб вакцинанинг иккала дозасини ҳам, бустер дозани ҳам олган, у касалликнинг енгил аломатларини бошдан кечирмоқда», — деди Прайс.
Қайд этилишича, давлат котибининг аввалги иккита тести манфий бўлган. Шунингдек, Блинкен сўнгги бир неча кун ичида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашмаган.
Давлат котиби ўзини изоляцияга олган ва уйдан ишлашда давом этмоқда.
Аввал Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки, Пентагон раҳбари Ллойд Остин коронавирусни бошдан кечиргани, Уэльс шаҳзодаси Чарльзда иккинчи марта коронавирус аниқлангани, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Киевга сафаридан сўнг омикронга чалингани ҳақида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)